Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси умумий қисм I боб. Асосий қоидалар


IV БОБ. ЖАМОА ШАРТНОМАЛАРИ ВА КЕЛИШУВЛАРИ


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/140
Sana06.04.2023
Hajmi1 Mb.
#1335238
TuriКодекс
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   140
Bog'liq
21.12.1995. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

IV БОБ. ЖАМОА ШАРТНОМАЛАРИ ВА КЕЛИШУВЛАРИ
1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
29-модда. Жамоа шартномалари ва келишувларининг тушунчаси ва мақсади
Жамоа шартномаси — корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга
оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив
ҳужжатдир.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг IV боби 
2-параграфи 
(«Жамоа шартномаси»).
Жамоа келишуви — муайян касб, тармоқ, ҳудуд ходимлари учун меҳнат шартлари, иш
билан таъминлаш ва ижтимоий кафолатлар белгилаш борасидаги мажбуриятларни ўз ичига
олувчи норматив ҳужжатдир.


 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг IV боби 
3-параграфи 
(«Жамоа келишувлари»).
Жамоа шартномалари ва келишувлари ходимлар билан иш берувчиларнинг меҳнатга
оид муносабатларини шартнома асосида тартибга солишга ва уларнинг ижтимоий-
иқтисодий манфаатларини мувофиқлаштиришга ёрдам бериш мақсадида тузилади.
30-модда. Жамоа шартномалари ва келишувлари тузишнинг асосий принциплари
Жамоа 
шартномалари 
ва 
келишувлари 
тузишнинг 
асосий 
принциплари
қуйидагилардир:
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
қонунчилик нормаларига амал қилиш;
(30-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
тарафлар вакилларининг ваколатлилиги;
тарафларнинг тенг ҳуқуқлилиги;
жамоа шартномалари, келишувлари мазмунини ташкил этувчи масалаларни танлаш ва
муҳокама эркинлиги;
мажбуриятлар олишнинг ихтиёрийлиги;
олинаётган мажбуриятларнинг ҳақиқатда бажарилишини таъминлаш;
текшириб боришнинг мунтазамлиги;
жавобгарликнинг муқаррарлиги.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling