Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси умумий қисм I боб. Асосий қоидалар


-модда. Ходимлар вакиллик органлари аъзоларининг меҳнат соҳасидаги қўшимча


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/140
Sana06.04.2023
Hajmi1 Mb.
#1335238
TuriКодекс
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   140
Bog'liq
21.12.1995. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

25-модда. Ходимлар вакиллик органлари аъзоларининг меҳнат соҳасидаги қўшимча
кафолатлари
Ходимларнинг вакиллик органлари аъзоларига ўзларининг вакиллик фаолиятларини
амалга оширишлари муносабати билан иш берувчи томонидан бирон бир шаклдаги таъқиб
қилинишдан ҳимоя этиш кафолатланади.
Вакиллик органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод
этилмаган ходимларга интизомий жазо беришга, улар билан тузилган меҳнат
шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга, шунингдек вакиллик
органлари таркибига сайланган ходимлар билан меҳнатга оид муносабатларни уларнинг
сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколати тугаганидан кейин икки йил давомида иш
берувчининг ташаббуси билан маҳаллий меҳнат органининг олдиндан розилигини олмай
туриб бекор қилишга йўл қўйилмайди.
Вакиллик органларидаги сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайлангани муносабати
билан ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилган ходимларга уларнинг сайлаб қўйиладиган


лавозимдаги ваколати тугаганидан кейин аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш
(лавозим) мавжуд бўлмаса, — аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилади.
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Вакиллик органлари таркибига сайланган ходимларга тегишли иш (лавозим) бериш
имконияти бўлмаган тақдирда улар қонун ҳужжатларида ёки жамоа шартномалари,
келишувларида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланадилар.
(25-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонунининг 
15

16 
ва 
17-
моддалари
.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling