Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси умумий қисм I боб. Асосий қоидалар


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/140
Sana06.04.2023
Hajmi1 Mb.
#1335238
TuriКодекс
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   140
Bog'liq
21.12.1995. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

22-модда. Касаба уюшмалари
Касаба уюшмаларининг ва улардаги сайлаб қўйиладиган органларнинг давлат ва
хўжалик органлари, иш берувчилар билан ўзаро муносабатларидаги ҳуқуқлари 
қонун
,
уставлар, жамоа келишувлари ва шартномалари билан белгиланади.
23-модда. Ходимлар вакиллик органларининг ҳуқуқлари
Ходимларнинг вакиллик органлари қуйидагиларга ҳақлидир:
музокаралар олиб бориш, жамоа шартномалари ва келишувлари тузиш, уларнинг
бажарилишини текшириб туриш, иш берувчига корхонада меҳнат тўғрисида норматив
ҳужжатлар тайёрлаш юзасидан таклифлар киритиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 
31

32

36

40

46

56-моддалари
.
корхонани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир масалаларни кўриб чиқишда
қатнашиш;
меҳнат низоларини кўрувчи органларда ходимлар манфаатини ҳимоя қилиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 
XV боби 
(«Меҳнат низолари»).
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
иш берувчи ҳамда у вакил қилган шахсларнинг қарорлари меҳнат тўғрисидаги қонун
ҳужжатлари ёки бошқа норматив ҳужжатларга зид бўлса ёхуд ходимларнинг ҳуқуқларини
бошқача тарзда бузаётган бўлса, бу қарорлар устидан судга шикоят қилиш.
(23-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21
апрелдаги ЎРҚ-683-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й.,


03/21/683/0375-сон)
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Вакиллик 
органлари 
ижтимоий-меҳнат 
муносабатларида 
ходимларнинг
манфаатларини ҳимоя этишга қаратилган бошқа хатти-ҳаракатлар ҳам, башарти бу хатти-
ҳаракатлар қонунчиликка зид бўлмаса, қилишлари мумкин.
(23-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ходимларнинг вакиллик органлари ҳуқуқларининг амалга оширилиши корхонада
меҳнат самарадорлигини пасайтирмаслиги, ўрнатилган тартиб ва иш режимини бузмаслиги
керак.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling