Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси умумий қисм I боб. Асосий қоидалар


-модда. Иш берувчининг асосий ҳуқуқлари


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/140
Sana06.04.2023
Hajmi1 Mb.
#1335238
TuriКодекс
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   140
Bog'liq
21.12.1995. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

17-модда. Иш берувчининг асосий ҳуқуқлари
Иш берувчи:
корхонани бошқариш ва ўз ваколатлари доирасида мустақил қарорлар қабул қилиш;
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ якка тартибдаги меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор
қилиш;
(17-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 
VI боби
 («Меҳнат шартномаси»).
меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни лозим даражада бажаришни
ходимдан талаб қилиш;


 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 
176-моддаси
.
ўз манфаатларини ҳимоялаш учун бошқа иш берувчилар билан бирга жамоат
бирлашмалари тузиш ва бундай бирлашмаларга аъзо бўлиш ҳуқуқига эгадир.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 
28-моддаси
.
18-модда. Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга
солишнинг хусусиятлари
Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ўзига
хос хусусиятларга эга бўлиши мумкин, булар:
ходим билан корхона ўртасидаги меҳнат алоқасининг хусусияти;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 
76-моддаси
, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 11 январдаги 4-сонли қарори билан тасдиқланган «Касаначилик тўғрисида»ги 
низом
,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сонли қарори билан
тасдиқланган «Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби
тўғрисида»ги 
низом
.
ходим меҳнатининг шарт-шароитлари ва хусусияти;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 
116 — 118

136

137

217
 ва 
225-моддалари
.
табиий иқлим шароитлари;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 
136

138-моддалари
, 153-моддасининг 
тўртинчи 
ва 
бешинчи қисмлари
.
ходим меҳнат қилаётган жойнинг алоҳида ҳуқуқий тартиби;
бошқа объектив омиллар билан белгиланади.
Давлат хизматчиларининг меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари қонун билан
белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сонли
Фармонига асосан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий
жиноятларга қарши курашиш департаментида хизматни ўташ тўғрисидаги 
низом
, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарори билан тасдиқланган
Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисида 
низом
.
Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг
белгиланадиган хусусиятлари ушбу Кодексда назарда тутилган меҳнат ҳуқуқлари ва
кафолатларининг даражасини пасайтириши мумкин эмас.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling