Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси умумий қисм I боб. Асосий қоидалар


-модда. Иш берувчининг ходимларнинг вакиллик органлари олдидаги


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/140
Sana06.04.2023
Hajmi1 Mb.
#1335238
TuriКодекс
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   140
Bog'liq
21.12.1995. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

24-модда. Иш берувчининг ходимларнинг вакиллик органлари олдидаги
мажбуриятлари
Иш берувчи қуйидагиларни амалга ошириши шарт:
ходимлар вакиллик органларининг ҳуқуқларига риоя қилиш, уларнинг фаолиятига
кўмаклашиш;
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
ходимларнинг манфаатларига тааллуқли қарорлар қабул қилишдан олдин уларнинг
вакиллик органлари билан маслаҳатлашиш, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа
норматив ҳужжатларда кўрсатилган ҳолларда эса, — уларнинг розилигини олиш;
(24-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 
101

117

137

144

153

157

158

159

174-моддалари 
ва Ўзбекистон
Республикасининг «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонунининг 
15-моддаси
, 30-моддасининг
тўртинчи қисми
.
ходимлар вакиллик органларининг таклифларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва қабул
қилинган қарорлар ҳақида уларга ёзма равишда асосли жавоб бериш;
ходимларнинг вакиллик органлари аъзоларини корхонага, манфаатлари ифода
этилаётган ходимларнинг иш жойларига монеликсиз қўйиш;
ходимларнинг вакиллик органларига меҳнат, корхона фаолияти масалаларига ва
бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга доир ахборотни текин бериш;
ходимларнинг вакиллик органларига ўз вазифаларини бажаришлари учун зарур
шароит яратиб бериш;
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
ходимларнинг вакиллик органларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.
(24-модданинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги
ЎРҚ-683-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й.,
03/21/683/0375-сон)

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling