Аҳолининг ишга жойлашишига кўмаклашиш Ўзбекистон
Республикаси Бандлик ва
меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимининг тегишли
органлари томонидан амалга
оширилади.
(59-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-
сонли
Қонуни
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й.,
03/18/456/0512-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли
қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
тўғрисидаги
низом
.
Иш билан таъминлаш сиёсатини амалга ошириш борасидаги
тадбирларни молиявий
жиҳатдан таъминлаш ҳамда меҳнат органларининг самарали фаолият кўрсатиши учун
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати белгилаган тартибда Иш
билан таъминлашга
кўмаклашиш давлат жамғармаси ташкил этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 31 декабрдаги 606-сонли
«Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги
қарори
,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори билан
тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларини
шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги
низом
.
60-модда. Ишсиз деб эътироф этиш
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Ишсизлар — ўн олти ёшдан то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган
ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш
қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан,
қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган меҳнатга лаёқатли
шахслар (бундан таълим муассасаларида таълим олаётганлар мустасно).
Ушбу
модданинг
биринчи қисмида
кўрсатилган, ишга жойлашишда кўмак
олиш учун
маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва улар томонидан иш қидирувчи сифатида
рўйхатга олинган шахслар ишсиз деб эътироф этилади.
(60-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунининг
44-моддаси
.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: