Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси умумий қисм I боб. Асосий қоидалар
-модда. Меҳнатга оид муносабатларда камситишнинг тақиқланиши
Download 236.5 Kb.
|
Дамас (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7-модда. Мажбурий меҳнатнинг тақиқланиши
6-модда. Меҳнатга оид муносабатларда камситишнинг тақиқланиши
Барча фуқаролар меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эгадир. Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай чеклашларга ёки имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмайди ва булар камситиш деб ҳисобланади. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасининг биринчи қисми. Меҳнат соҳасида меҳнатнинг муайян турига хос бўлган талаблар ёки давлатнинг юқорироқ ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар (аёллар, вояга етмаганлар, ногиронлар ва бошқалар) тўғрисидаги алоҳида ғамхўрлиги билан боғлиқ фарқлашлар камситиш деб ҳисобланмайди. Меҳнат соҳасида ўзини камситилган деб ҳисоблаган шахс камситишни бартараф этиш ҳамда ўзига етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 188-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 985, 1021 ва 1022-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш»), Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги 7-сонли «Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори. 7-модда. Мажбурий меҳнатнинг тақиқланиши Мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (шу жумладан меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 37-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни 2-моддасининг учинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси. Қуйидаги ишлар, яъни: Олдинги таҳрирга қаранг. ҳарбий ёки муқобил хизмат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида; (7-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни 32-моддасининг тўртинчи қисми, 37-моддаси, 38-моддасининг иккинчи қисми ва 40-моддасининг учинчи ва бешинчи қисми. фавқулодда ҳолат юз берган шароитларда; LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12, 16-моддалари.. суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига биноан; LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 251, 255, 26, 29, 88, 90, 93, 115-моддасининг биринчи қисми, 125-моддасининг тўртинчи қисми, 138 ва 155-моддалари. қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда бажарилиши лозим бўлган ишлар мажбурий меҳнат деб ҳисобланмайди. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 346-моддасининг тўртинчи — олтинчи қисмлари. Олдинги таҳрирга қаранг. Download 236.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling