Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси


-модда. Иш сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга бўлганда, шунингдек дала шароитларида ва вахта усулида ишланганда компенсация тўловлари


Download 439.7 Kb.
bet126/230
Sana19.06.2023
Hajmi439.7 Kb.
#1625477
TuriКодекс
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   230
Bog'liq
Меҳнат кодекси 30 апрел

288-модда. Иш сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга бўлганда, шунингдек дала шароитларида ва вахта усулида ишланганда компенсация тўловлари
Сайёр хусусиятга эга иш учун устамалар қуйидаги энг кам миқдорларда белгиланади:
ташкилот жойлашган жойдан иш жойига (объектга) етиб бориш ва орқага қайтиш учун сафар вақти кун давомида уч соатдан кам бўлмаган ва иш вақтидан ташқари вақтда амалга оширилган ҳолларда, — қонунчиликда белгиланган суткалик ставканинг саксон фоизигача ва саксон фоизи миқдорида, уч соатдан кам бўлган ҳолларда эса қирқ фоизигача ва қирқ фоизи миқдорида;
ишларни йўлда бажариш билан боғлиқ кўчиб юришлар чоғида — йўлда ўтган ҳар бир кун учун ойлик тариф ставкасининг (маошнинг) бир ярим фоизи, йўловчи поездларига, почта-багаж поездларига, йўловчи поездлари ва почта вагонларининг ресторан-вагонларида (кафе-буфетларда) хизмат кўрсатувчи ходимларга эса уч фоизи миқдорида;
агар ходимлар бир ойда ўн икки ва ундан ортиқ кун сафарда бўлса, — қонунчиликда белгиланган суткалик норманинг йигирма фоизигача, агар бир ойда ўн икки кундан кам сафарда бўлса, — сайёр хусусиятга эга шароитлардаги ишнинг бир суткаси учун ойлик тариф ставкасининг (маошнинг) ўн беш фоизгача миқдорда.
Кўчиб юриш хусусиятига эга иш учун устама қуйидаги энг кам миқдорларда белгиланади:
олис объектларда бўлиш кунларида — ҳар бир тўлиқ ишланган иш куни (смена) учун ходим кунлик ставкасининг ўттиз фоизигача;
объект жойлашган ерга бориш ва орқага қайтиш кунларида — ходимнинг кунлик тариф ставкаси миқдорида.
Дала шароитларидаги иш учун дала нафақаси қуйидаги миқдорлардан кам бўлмаган миқдорда тўланади:
бевосита дала ишлари ўтказиладиган объектларда, ташкилотнинг даладаги базавий шаҳарчасидан ташқарида ишлаганда — кунлик меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг етти фоизи;
ташкилотларнинг даладаги базавий шаҳарчаларида бажариладиган иш учун — кунлик меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки фоизи.
Вахта усулидаги иш учун ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг эллик фоизидан кам бўлмаган миқдорда устама белгиланади.
Жамоа шартномаси ёки касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ички ҳужжат ёхуд ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишув билан ушбу модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилганидан кўпроқ миқдорда компенсациялар белгиланиши мумкин. Бунда ушбу моддада белгиланган миқдорлардан ортиқ бўлган тўловларга солиқ тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ солиқ солиниши лозим.

Download 439.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling