Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-§. Ҳар йилги меҳнат таътили


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

 
4-§. Ҳар йилги меҳнат таътили 
216-модда. Ҳар йилги меҳнат таътили тушунчаси 
ва турлари 
Ҳар йилги меҳнат таътили дам олиш ва ишлаш қобилиятини тиклаш 
учун иш ўрни (лавозими) ҳамда ўртача иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда 
ходим ишдан озод этиладиган, ходимга ҳар йили иш йили давомида 
бериладиган вақт давридир. 
Барча ходимлар, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлайдиган 
ходимлар ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга. 
Ҳар йилги меҳнат таътилининг турлари қуйидагилардан иборат: 
асосий меҳнат таътили (ҳар йилги асосий энг кам ёки ҳар йилги асосий 
узайтирилган); 
ушбу Кодекснинг 222-моддасида назарда тутилган тартибда асосий 
энг кам ёки асосий узайтирилган таътил билан жамлаб ҳисобланадиган 
қўшимча меҳнат таътили. 
 
217-модда. Ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг 
давомийлиги 
Ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма 
бир календарь кунни ташкил этади. 
218-модда. Ҳар йилги асосий узайтирилган таътил
Қуйидагиларга ёши ва соғлиғининг ҳолати ҳисобга олинган ҳолда ҳар 
йилги асосий узайтирилган таътил берилади: 
ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга – ўттиз календарь кун
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга – ўттиз календарь кун. 
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига давомийлиги 
йигирма етти календарь кун бўлган ҳар йилги асосий узайтирилган таътил 
берилади, бундан давлат ходимларининг айрим тоифалари учун қонунда 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


123 
ҳар йилги асосий узайтирилган таътилнинг узоқроқ давомийлиги 
белгиланган ҳоллар мустасно.
Ҳар йилги асосий узайтирилган таътиллар айрим тоифадаги ходимлар 
учун ҳам улар меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари ва 
хусусиятларига ҳамда бошқа ҳолатларга қараб белгиланади. Бундай 
таътиллар олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимларнинг рўйхати ва ушбу 
таътилларнинг давомийлиги қонунчиликда белгиланади. 
Қонунчиликда белгиланганидан ташқари, ҳар йилги асосий 
узайтирилган таътиллар бериш, шунингдек ҳар йилги асосий узайтирилган 
таътилнинг давомийлигини унинг қонунчилик билан кафолатланган 
давомийлигига нисбатан кўпайтириш жамоа келишувларида, шунингдек 
жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда 
тутилиши мумкин. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling