Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ходимни дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

212-модда. Ходимни дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам 
куни ишга жалб этишни расмийлаштириш 
Ходимларни дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишга 
жалб этиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Ходимнинг 
дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишлашга розилиги ходим 
томонидан тегишли ариза бериш ёхуд ходим томонидан иш берувчининг 
ходим дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишлашга рози 
эканлиги тўғрисидаги буйруғига имзо қўйиш орқали олиниши мумкин. 
Ходим дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишга ўз 
розилигисиз жалб этилганда иш берувчининг буйруғида ушбу Кодекс
210-моддасида назарда тутилган алоҳида ҳол кўрсатилиши керак. 
 
3-§. Таътиллар тўғрисидаги умумий қоидалар
213-модда. Таътилларнинг турлари 
Ушбу Кодексда иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси 
асосида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимлар учун 
таътилларнинг қуйидаги турлари назарда тутилган: 
ҳар йилги меҳнат таътили; 
ижтимоий таътиллар; 
иш ҳақи қисман сақланадиган таътил; 
иш ҳақи сақланмайдиган таътил. 
214-модда. Ходимнинг таътил олиш ҳуқуқини таъминлаш 
кафолатлари
Иш берувчи: 
ходимларга қонунчиликда кафолатланган таътиллар бериши;
ходимларга давомийлиги қонунчиликда кафолатланганидан кам 
бўлмаган таътиллар берилишини таъминлаши; 
таътиллар бериш тартибига риоя этиши; 
ходимларга жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида 
ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида 
назарда тутилган таътиллар соҳасидаги қўшимча ҳуқуқ ва кафолатларни 
бериши шарт. 
215-модда. Таътилда бўлган даврда ходимнинг иш ўрни 
(лавозими) сақланишининг кафолатлари 
Ушбу Кодекснинг 213-моддасида назарда тутилган таътилларда 
бўлган даврда ходимнинг иш ўрни (лавозими) сақланиб қолади ва ходим 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


122 
билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра 
бекор қилишга йўл қўйилмайди. 
Таътил даврида ходимнинг иш ўрнини (лавозимини) сақлаб қолиш ва 
ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл 
қўйилмаслиги тўғрисидаги ушбу модданинг биринчи қисмида назарда 
тутилган қоидалар меҳнат шартномаси: 
иш берувчининг ташаббусига кўра ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи 
қисмининг 1-бандига мувофиқ; 
иш берувчининг ташаббуси билан боғлиқ бўлмаган асосларга кўра 
бекор қилинганда қўлланилмайди. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling