Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-боб. Меҳнат шартномаси тарафларининг


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

19-боб. Меҳнат шартномаси тарафларининг
моддий жавобгарлиги
1-§. Умумий қоидалар 
 
316-модда. Меҳнат шартномаси тарафларининг моддий 
жавобгарлиги тушунчаси 
Меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги меҳнат 
шартномаси тарафининг бошқа тарафга етказилган зиённинг ўрнини ушбу 
Кодексда ва бошқа қонунларда белгиланган тартибда қоплаш 
мажбуриятини ифодалайдиган юридик жавобгарликдир. 
Зарар етказилгандан кейин меҳнат шартномасининг бекор қилиниши 
ушбу шартнома тарафини моддий жавобгарликдан озод этмайди. 
317-модда. Меҳнат шартномаси тарафларининг
моддий жавобгарлигини аниқлаштириш 
Меҳнат шартномаси ёки унга ёзма шаклда тузиладиган қўшимча 
келишув, 
шунингдек 
жамоа 
шартномаси 
меҳнат 
шартномаси 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


175 
тарафларининг моддий жавобгарлигини аниқлаштириши мумкин. Бунда иш 
берувчининг ходим олдидаги шартномавий жавобгарлиги ушбу Кодексда 
назарда тутилганидан кам бўлмаслиги, ходимнинг иш берувчи олдидаги 
жавобгарлиги эса ушбу Кодексда назарда тутилганидан юқори бўлмаслиги 
керак. 
318-модда. Меҳнат шартномаси тарафининг моддий 
жавобгарлиги юзага келиши шартлари 
Меҳнат шартномаси тарафининг моддий жавобгарлиги, агар ушбу 
Кодексда ёки бошқа қонунларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, 
меҳнат шартномаси тарафининг айбли ғайриқонуний қилмиши (ҳаракати 
ёки 
ҳаракатсизлиги) 
натижасида 
ушбу 
шартноманинг 
бошқа
тарафига етказилган зарар учун ҳамда айбли ғайриқонуний қилмиш ва 
етказилган зарар ўртасидаги сабаб-оқибат алоқаси мавжудлиги учун юзага 
келади. 
Меҳнат шартномаси тарафларидан ҳар бири ўзига етказилган моддий 
зиённинг миқдорини исботлаши шарт. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling