Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-§. Иш берувчининг ходимга етказилган зиён учун


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

2-§. Иш берувчининг ходимга етказилган зиён учун
моддий жавобгарлиги 
319-модда. Ходимга ўрни қопланиши лозим бўлган зиён 
Иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга етказилган зиённинг ўрнини 
қоплаши шарт: 
ходим меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум 
қилинганда; 
ходимнинг ҳаёти ёки соғлиғига зиён етказилганда; 
ходимга иш ҳақи тўлаш ва унга тўланиши лозим бўлган бошқа 
тўловлар кечиктирилганда; 
ходимнинг мол-мулкига зиён етказилганда. 
Агар иш берувчининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) 
билан ходимга жисмоний ёки маънавий азоб етказилган бўлса, ходимга 
етказилган маънавий зиён компенсация қилиниши лозим. 
320-модда. Иш берувчининг ходимни меҳнат қилиш 
имкониятидан ғайриқонуний равишда
маҳрум қилганлиги натижасида унга
етказилган зиённинг ўрнини қоплаш
мажбурияти 
Иш берувчи ходимни меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний 
равишда маҳрум этишнинг барча ҳолларида у олмаган иш ҳақининг ўрнини 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


176 
унга қоплаши шарт. Агар иш ҳақи қуйидагилар натижасида олинмаган 
бўлса, шундай мажбурият юзага келади:
ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда рад этилганлиги
ходим ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилганлиги; 
ходим ишдан ғайриқонуний равишда четлаштирилганлиги; 
ходим билан меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор 
қилинганлиги; 
ходимга меҳнат дафтарчаси ёхуд электрон меҳнат дафтарчаси 
кўчирмаси берилиши иш берувчи томонидан кечиктирилганлиги
меҳнат низоларини кўриб чиқиш бўйича органнинг ходимни аввалги 
ишига тиклаш тўғрисидаги қарорини ўз вақтида бажармаганлиги
ходимнинг бошқа ишга киришига тўсқинлик қиладиган, унинг 
шаънига, қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказадиган 
маълумотлар ҳар қандай усул билан тарқатилганлиги; 
қонунлар ҳамда жамоа келишувларида ва (ёки) жамоа шартномасида 
назарда тутилган бошқа ҳоллар. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling