маълумотларига ишлов бериш ва уларни ҳимоя
қилиш тартиби бузилишининг ҳуқуқий оқибатлари
Агар иш берувчи томонидан ходимнинг шахсга доир маълумотларига
ишлов бериш ва уларни ҳимоя қилиш тартиби бузилганлиги ходимнинг
меҳнат қилиш имкониятидан қонунга хилоф равишда маҳрум бўлишига
сабаб бўлса ёки ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорининг пасайишига
олиб келса, ходимнинг маҳрум бўлган иш ҳақи ўрнини қоплаш мажбурияти
ўз айби билан мазкур қоидабузарликка йўл қўйилган иш берувчи зиммасига
юклатилади.
Иш берувчи томонидан ходимнинг номига доғ туширадиган
ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тарқатилган тақдирда, иш
берувчи ушбу маълумотларни рад этиши шарт.
13-боб. Иш вақти
1-§. Умумий қоидалар
181-модда. Иш вақтининг тушунчаси ва турлари
Ходим ички меҳнат тартиб қоидаларига, сменаларга бўлиниб ишлаш
(иш) жадвалларига, бошқа ички ҳужжатларга ёки меҳнат шартномаси
шартларига мувофиқ меҳнат мажбуриятларини қайси вақт мобайнида
бажариши керак бўлса, ўша вақт иш вақтидир.
Иш вақтига қуйидагилар киради:
ходим меҳнат мажбуриятларини ҳақиқатда бажарган вақт;
ушбу Кодексда назарда тутилган вақт даврлари (ходимнинг айбисиз
бекор туриб қолинган вақт, технология ҳамда ишлаб чиқариш ва меҳнатни
ташкил этиш билан боғлиқ бўлган танаффуслар, болани овқатлантириш
учун танаффуслар ва бошқалар), шунингдек меҳнат тўғрисидаги
қонунчиликда ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда
тутилган бошқа вақт даврлари, шу жумладан асосий ва тайёргарлик-якуний
ишларни бажариш вақти (кийим, материаллар, асбоб-ускуналар олиш,
техника,
ҳужжатлар
билан
танишиш,
иш
ўрнини
тайёрлаш
ва тозалаш, тайёр маҳсулотни топшириш ва бошқалар).
Иш вақтининг турлари қуйидагилардан иборатдир:
иш вақтининг нормал давомийлиги;
иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги;
тўлиқсиз иш вақти.
Do'stlaringiz bilan baham: |