106
183-модда. Иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги
Айрим тоифадаги ходимлар учун уларнинг ёши, соғлиғининг ҳолати,
меҳнат шартлари, меҳнат вазифаларининг ўзига
хос хусусиятлари
ва бошқа ҳолатлар ҳисобга олинган ҳолда қонунчиликка ҳамда меҳнат
ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек меҳнат шартномаси
шартларига мувофиқ меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан иш
вақтининг қисқартирилган давомийлиги белгиланади.
Иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги қуйидагиларга мажбурий
тартибда белгиланади:
ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларга (ушбу
Кодекснинг
415-моддаси);
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга (ушбу Кодекс 427-
моддасининг биринчи қисми);
ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларга
(ушбу Кодекснинг 477-моддаси);
иши юқори даражадаги руҳий, ақлий, асабий зўриқиш билан боғлиқ
бўлган тиббиёт ходимларига, педагогларга ва бошқа тоифадаги ходимларга
(ушбу Кодекснинг 184-моддаси);
уч ёшгача бўлган боланинг бюджетдан
молиялаштириладиган
ташкилотларда ишлайдиган ота-онасидан бирига (васийсига) (ушбу Кодекс
397-моддасининг биринчи қисми).
184-модда. Иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий
зўриқиш билан боғлиқ бўлган ходимлар учун иш
вақтининг қисқартирилган давомийлиги
Иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий зўриқиш билан боғлиқ
бўлган, яъни алоҳида хусусиятга эга бўлган тиббиёт ходимлари, педагоглар
ва бошқа тоифадаги ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига
кўпи билан ўттиз олти соат қилиб белгиланади.
Бундай ходимларнинг
рўйхати ва улар иш вақтининг аниқ давомийлиги Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади, бироқ
ушбу моддада
белгиланган иш вақтининг давомийлигидан ошмайдиган тарзда
белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: