Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси
-модда. Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни белгилаш
Download 5.21 Mb. Pdf ko'rish
|
mehnat kodeksi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 200-модда. Иш берувчининг иш вақтини ҳисобга олишни ташкил этишга доир мажбурияти
199-модда. Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни белгилаш
ва қўллаш тартиби Агар ишлаб чиқариш (иш) шароитларига кўра иш берувчида ушбу тоифадаги ходимлар (шу жумладан ноқулай меҳнат шароитларидаги ишда банд бўлган ходимлар) учун белгиланган иш вақтининг кунлик ёки ҳафталик давомийлигига риоя этиш имкони бўлмаса, иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни жорий этишга йўл қўйилади. Башарти ҳисобга олиш даври учун иш вақтининг давомийлиги иш соатлари нормасидан ошмаса, иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий этилиши мумкин. Бунда ҳисобга олиш даври ўн икки ойдан, кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги эса ўн икки соатдан ошмаслиги керак. Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни қўллаш тартиби, зарур бўлган тақдирда эса ҳисобга олиш даври мобайнида ходимларга тўланадиган иш ҳақи миқдорини тенглаштиришга қаратилган чора-тадбирлар жамоа шартномасида белгиланади, агар жамоа шартномаси тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра аниқланади. Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш айрим тоифадаги ходимларни иш вақтидан ташқари ишга жалб этиш учун белгиланган чекловларга риоя этилган ҳолда белгиланади. 200-модда. Иш берувчининг иш вақтини ҳисобга олишни ташкил этишга доир мажбурияти Иш берувчи ходимларнинг ишга келиши ва ишдан кетиши ҳисобга олинишини ташкил этиши шарт. Ишга келишни ва ишдан кетишни ҳисобга олиш белгиланган шаклдаги иш вақтидан фойдаланиш табелларида ҳамда бошқа ҳужжатларда юритилади, шунингдек, аппарат, аппарат-дастурий ва дастурий воситалар ёрдамида қайд этилиши мумкин. Ходим томонидан меҳнат мажбуриятларининг ҳақиқатда бажарилган вақти, шунингдек ушбу Кодекс 181-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ иш вақтига киритиладиган бошқа даврлар ҳисобга олиниши лозим. Ишлаб берилган вақт таркибида иш вақтидан ташқари ишларнинг, ишбай асосида ишлайдиганларнинг вақти-вақти билан бажариладиган ишининг, хизмат сафарларининг ва ички ўриндошликка доир ишнинг вақти алоҳида ҳисобга олинади. QMMB: 02/22/798/0972-son 29.10.2022-y. 115 Ишлаб берилмаган вақт таркибида ҳақ тўланадиган ва ҳақ тўланмайдиган вақт, шунингдек иш вақтининг ҳам ходимнинг айби билан йўқотишлари, ҳам унинг айби бўлмаган чоғдаги йўқотишлари ажратилади. Ходим томонидан меҳнат мажбуриятларининг ҳақиқатда бажарилган вақти ички меҳнат тартиб қоидаларига, ишлаш (сменаларга бўлиниб ишлаш) жадвалига ёки иш берувчининг алоҳида кўрсатмасига биноан ходим иш бажариладиган жойга келган пайтдан эътиборан ҳамда ушбу иш кунида (сменада) ишдан ҳақиқатда озод бўлган пайтга қадар ҳисобга олинади. Яшаш жойидан доимий иш жойига (доимий йиғилиш жойига) бориш ва қайтиб келиш вақти, иш жойига кираверишдан то иш жойигача бўлган йўл учун, иш бошланишидан олдин ва иш тугаганидан кейин кийим-бош алмаштириш учун, ишдан кетаётганда рўйхатдан ўтиш учун зарур бўлган вақт ходим томонидан меҳнат мажбуриятларининг ҳақиқатда бажарилган вақтига киритилмайди ҳамда ҳисобга олинмайди. Download 5.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling