Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Иш куни (смена) давомидаги қўшимча танаффуслар


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

 
205-модда. Иш куни (смена) давомидаги қўшимча танаффуслар 
Иш куни (смена) давомида дам олиш ва овқатланиш учун 
танаффусдан ташқари ходимларга қуйидаги қўшимча танаффуслар 
берилади: 
қонунчиликда, санитария нормалари ва қоидаларида ёки меҳнат 
ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган, технология ҳамда 
ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш ёхуд ушбу меҳнат фаолияти 
турининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ танаффуслар; 
йилнинг иссиқ ёки совуқ мавсумида очиқ ҳавода ёхуд 
совитилмайдиган ёки иситилмайдиган ёпиқ хоналарда ишлайдиган
шунингдек юк ортиш-тушириш ишларида банд бўлган шахслар учун махсус 
танаффуслар. Иш берувчи иситиш, совитиш учун асбоб-ускуналар билан 
жиҳозланган ва ходимларнинг дам олиши учун яроқли бўлган хоналарни 
таъминлаши шарт. Бундай танаффуслар тақдим этиладиган ишларнинг 
рўйхати, ҳарорат кўрсаткичлари, шунингдек ушбу танаффусларнинг 
даврийлиги ва давомийлиги иш ўринларини меҳнат шароитлари ҳамда 
асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфи бўйича аттестациядан ўтказиш 
асосида белгиланади; 
болани овқатлантириш учун танаффуслар. 
Ушбу модданинг биринчи қисмида санаб ўтилган танаффуслар иш 
вақтига киритилади. 
Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа 
ҳуқуқий ҳужжатларда ходимларга иш куни давомида иш вақтига 
киритиладиган ёки киритилмайдиган бошқа танаффуслар бериш назарда 
тутилиши мумкин. 
206-модда. Ҳар кунги (сменалар оралиғидаги)
дам олишнинг давомийлиги 
Ишнинг тугаши ва унинг кейинги куни (сменада) бошланиши 
ўртасидаги ҳар кунги (сменалар оралиғидаги) дам олиш давомийлиги, шу 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


118 
жумладан дам олиш ва овқатланиш учун танаффус ўн икки соатдан кам 
бўлиши мумкин эмас. 
207-модда. Дам олиш кунлари (ҳар ҳафталик узлуксиз дам олиш) 
Ходимларга ҳар ҳафтада дам олиш кунлари берилади. 
Беш кунлик иш ҳафтасида ходимларга ҳафтада икки дам олиш куни, 
олти кунлик иш ҳафтасида эса бир дам олиш куни берилади. Айнан битта 
иш берувчида меҳнат шартномаси асосида меҳнат фаолиятини амалга 
ошираётган ходимлар учун бажариладиган ишнинг ўзига хос 
хусусиятларига қараб иш ҳафтасининг ҳар хил турлари белгиланиши 
мумкин. 
Беш кунлик ва олти кунлик иш ҳафтасида умумий дам олиш куни 
якшанбадир. Беш кунлик иш ҳафтасидаги иккинчи дам олиш куни жамоа 
шартномасида ёки ички меҳнат тартиб қоидаларида ёхуд сменаларга 
бўлиниб ишлаш жадвалларида, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат 
шартномасида белгиланади. 
Узлуксиз ишлайдиган ишлаб чиқаришларда ёки ишлаб чиқариш- 
техника шароитлари бўйича ёки аҳолига доимий узлуксиз хизмат кўрсатиш 
зарурати оқибатида дам олиш кунлари ишини тўхтатиш мумкин бўлмаган 
ишлаб чиқаришларда банд бўлган, шунингдек вахта усулида ишлайдиган 
ходимларга (ходимлар гуруҳига) дам олиш кунлари ички меҳнат тартиб 
қоидаларига, сменаларга бўлиниб ишлаш жадвалларига биноан ҳафтанинг 
ҳар хил кунларида навбатма-навбат берилади. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling