116
ўн олти ёшга тўлгунига қадар ногиронлиги бўлган
болани
тарбиялаётган ота-онадан бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга)
бериладиган ишдан бўш бўлинадиган қўшимча кунлар;
ҳомиладор аёлларга бериладиган ишдан бўш бўлинадиган кунлар;
донорларнинг тиббий текширув кунида ҳамда қон ва унинг таркибий
қисмлари топшириладиган кунда
ишдан озод этилиши;
ижтимоий таътиллар: ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, болани
парваришлаш таътиллари, ўқув таътиллари ва ижодий таътиллар;
ходим томонидан давлат ёки жамоат мажбуриятлари бажариладиган
даврлар;
иш берувчининг ва меҳнат жамоасининг манфаатларини кўзлаб
мажбуриятлар бажариладиган даврлар;
ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврлари;
ходимга дам олиш учун эмас, балки меҳнат тўғрисидаги
қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган
ўзга мақсадларда бериладиган, ходимни меҳнат мажбуриятларини
бажаришдан озод этишнинг бошқа даврлари.
Do'stlaringiz bilan baham: