Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Сменали ишда иш вақти режими


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

192-модда. Сменали ишда иш вақти режими 
Икки ва ундан ортиқ сменадаги иш сменали иш деб ҳисобланади. 
Сменали иш ишлаб чиқариш жараёнининг (ишнинг) давомийлиги ҳар кунги 
ишнинг белгиланган давомийлигидан ошадиган ҳолларда, шунингдек 
асбоб-ускуналардан янада самарали фойдаланиш, ишлаб чиқариш (ишлар, 
хизматлар) ҳажмини ошириш мақсадида жорий этилади. 
Сменали ишда иш вақти режими сменаларга бўлиниб ишлаш жадвали 
билан белгиланади. Ходимлар сменалар бўйича бир маромда навбат 
алмашади. 
Ходимни сурункасига икки смена давомида ишга жалб этиш 
тақиқланади. Сменалар орасидаги ҳар кунги дам олишнинг энг кам 
давомийлиги (битта смена охиридан то кейинги смена бошланишига қадар) 
дам олиш ва овқатланиш учун танаффус вақти билан бирга камида ўн икки 
соатни ташкил этиши керак. 
193-модда. Мослашувчан иш вақти режими 
Мослашувчан иш вақти режими иш вақтини ташкил этиш усули 
бўлиб, бунда айрим ходимлар ёки ташкилот таркибий бўлинмаларининг 
ходимлар гуруҳлари учун иш кунининг бошланишини, тугашини ва умумий 
давомийлигини муайян доирада уларнинг ўзи тартибга солишига йўл 
қўйилади. Бунда ходим учун белгиланган иш соатларининг жамланган 
миқдорини қабул қилинган ҳисобга олиш даври (иш куни, ҳафтаси, ойи ва 
бошқалар) ичида тўлиқ ишлаб бериш талаб этилади.
Мослашувчан иш вақти қуйидагиларни ўз ичига олади: 
ўзгарувчан (мослашувчан) вақт – иш кунининг (сменанинг) 
бошланиши ва тугашидаги вақт бўлиб, унинг доирасида ходим ўз хоҳишига 
кўра ишни бошлашга ва тугатишга ҳақлидир; 
қатъий белгиланган вақт – иш вақтининг мослашувчан режимига кўра 
ишловчилар ишда ҳозир бўлиши шарт бўлган вақт; 
ушбу Кодекснинг 204-моддасига мувофиқ, қоида тариқасида қатъий 
белгиланган иш вақтини тахминан иккита тенг қисмга ажратадиган дам 
олиш ва овқатланиш учун танаффус. Унинг ҳақиқий давомийлиги иш 
вақтига киритилмайди; 
календарь вақтни (иш кунини, ҳафтасини, ойини, чорагини ва 
бошқаларни) белгиловчи ҳисобга олиш даврининг давомийлиги бўлиб, 
ушбу вақт ичида ходим ўзи учун белгиланган иш соатлари нормасини 
ишлаб бериши керак. 
Ҳисобга олиш даврининг давомийлиги бир иш куни бўлган 
мослашувчан иш вақти режимида ишлаш чоғида ходим учун белгиланган 
иш вақти нормаси ҳар куни ишлаб берилиши керак. 
Агар ҳисобга олиш даврининг давомийлиги иш кунидан ошадиган бўлса, 
ходим учун белгиланган иш вақтининг нормаси тегишли ҳисобга олиш даври 
учун (ҳафта, ой, чорак ва бошқалар) ходим томонидан ишлаб берилиши керак. 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


112 
Ҳисобга олиш даврининг давомийлиги бир ҳафтадан ошган ҳолларда 
ушбу Кодекснинг 199-моддасига мувофиқ белгиланадиган иш вақтини 
жамлаб ҳисобга олиш назарда тутилиши керак. 
Иш куни давомидаги мослашувчан вақтнинг энг кўп давомийлиги дам 
олиш ва овқатланиш учун танаффус вақти билан бирга ўн икки соатдан 
ошмаслиги керак, ҳисобга олиш даври учун иш вақти соатларининг суммаси 
эса ушбу даврда ходим учун белгиланган соатлар нормасига тенг бўлиши 
керак. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling