Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Иш вақтидан ташқари ишларнинг энг кўп


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

190-модда. Иш вақтидан ташқари ишларнинг энг кўп
давомийлиги 
Иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлиги ходим учун сурункасига 
икки кун давомида тўрт соатдан (меҳнат шароитлари ноқулай бўлган 
ишларда – бир кунда икки соатдан) ва йилига бир юз йигирма соатдан 
ошмаслиги керак. 
Иш берувчи ходимнинг иш вақтидан ташқари ишининг давомийлиги 
аниқ ҳисобга олинишини таъминлаши шарт. 
 
2-§. Иш вақти режими ва уни ҳисобга олиш 
191-модда. Иш вақти режими тушунчаси ва уни
белгилаш тартиби 
Муайян календарь давр мобайнида (иш кунининг, ҳафтанинг, иш 
вақтини жамлаб ҳисобга олиш қўлланилганда эса ҳисобга олиш даврининг 
ҳафтасидан ошадиган давр мобайнида) иш вақтининг тақсимланиши иш 
вақти режимидир. 
Иш вақти режими қуйидагиларни белгилайди:
иш ҳафтасининг тури ва давомийлигини (икки кун дам олинадиган 
беш кунлик иш ҳафтаси, бир кун дам олинадиган олти кунлик иш ҳафтаси, 
ўзгарувчан жадвал бўйича дам олиш кунлари бериладиган иш ҳафтаси, 
тўлиқсиз иш ҳафтаси); 
иш куни (смена) бошланадиган, тугайдиган вақтни ва унинг 
давомийлигини; 
дам олиш ва овқатланиш учун танаффус, шунингдек меҳнат 
тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий 
ҳужжатларда назарда тутилган бошқа танаффуслар вақтини; 
иш кунларининг ва ишланмайдиган кунларнинг навбат билан 
алмашишини; 
суткадаги сменалар сонини; 
ходимларнинг сменалар бўйича алмашиш кетма-кетлигини. 
Иш вақтининг режими ички меҳнат тартиб қоидаларида, сменаларга 
бўлиниб ишлаш жадвалларида, бошқа ички ҳужжатларда, улар мавжуд 
бўлмаганда эса меҳнат шартномасида белгиланади. Меҳнат шартномасида 
ходим учун ички меҳнат тартиби қоидаларида, сменаларга бўлиниб ишлаш 
жадвалларида ёки бошқа ички ҳужжатларда назарда тутилган умумий иш 
вақти режимидан фарқ қиладиган шахсий иш вақти режимини белгилаш 
назарда тутилиши мумкин. 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


111 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling