Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Айрим тоифадаги ходимлар иш вақти режимининг


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

197-модда. Айрим тоифадаги ходимлар иш вақти режимининг 
ўзига хос хусусиятлари 
Айрим тоифадаги ходимлар (ўриндошлар, якка тартибдаги 
тадбиркорларда ёлланиб ишлайдиган шахслар, уй ишчилари ва масофадан 
туриб ишлайдиган ходимлар, шунингдек вахта усулида ишлайдиган 
шахслар ва бошқалар) иш вақти режимининг ўзига хос хусусиятлари ушбу 
Кодекснинг VI бўлимида белгиланган. 
Транспорт, алоқа ходимларининг, қутқарувчиларнинг, шахсий 
компьютерларда, видеодисплей терминалларида, ташкилий техникада 
ишлайдиган шахсларнинг ва иши ўзига хос хусусиятларга эга бўлган бошқа 
ходимларнинг иш вақти режими қонунчиликда, шунингдек санитария 
нормалари ва қоидаларида назарда тутилган талаблар ҳисобга олинган 
ҳолда белгиланади. 
198-модда. Иш вақтини ҳисобга олиш тушунчаси ва турлари 
Иш вақтини ҳисобга олиш ишга чиқишларни тегишли ҳисобга олиш 
даври учун иш вақтининг белгиланган нормаси ходимлар томонидан 
бажарилиши устидан назорат қилинишини таъминлаш мақсадида қайд этиш 
орқали ҳар бир ходим томонидан ҳақиқатда ишлаб берилган вақтни 
аниқлашдир.
Ҳисобга олиш даврининг давомийлигига қараб иш вақтини ҳисобга 
олишнинг қуйидаги турлари назарда тутилиши мумкин: 
кунлик ҳисобга олиш, бунда ҳисобга олиш даври бир кунга тенг 
бўлади. Кунлик ҳисобга олишда ходим ҳар бир иш куни давомида бир хил 
миқдордаги иш соатида меҳнат қилади ва ҳар куни иш вақтининг 
белгиланган нормасини бажаради; 
ҳафталик ҳисобга олиш, бунда ҳисобга олиш даври бир ҳафтага тенг 
бўлади. Иш вақтини ҳафталик ҳисобга олишда, башарти ҳафта ичидаги иш 
вақтининг белгиланган нормасига риоя этилса, кунлик ишнинг 
давомийлиги ҳар хил бўлиши мумкин, бироқ ушбу Кодекснинг
185-моддасида белгиланганидан ортиқ бўлмаслиги керак; 
жамлаб ҳисобга олиш, бунда ходим иш вақтининг нормасини ишлаб 
бериши керак бўлган ҳисобга олиш даври бир ҳафтадан ошади. Иш вақтини 
жамлаб ҳисобга олишда кунлик ёки ҳафталик ишнинг давомийлиги ушбу 
Кодекснинг 199-моддасида кўрсатилган доирада иш кунининг ёки иш 
ҳафтасининг соатлари нормасидан четга чиқиши мумкин. Шу муносабат 
билан муайян календарь даврларда юзага келадиган ортиқча ишлаш ёки 
камроқ ишлаш ҳисобга олиш даври учун соатлар суммаси ушбу даврдаги 
иш вақтининг нормасига тенг бўладиган тарзда мувозанатлаштирилиши 
керак. 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


114 
Ҳисобга олиш даври учун иш соатлари нормаси тегишли тоифадаги 
ходимлар учун белгиланган иш вақтининг кунлик (кунлик ҳисобга олишда) 
ёки ҳафталик (ҳафталик ва жамлаб ҳисобга олишда) давомийлигидан келиб 
чиққан ҳолда аниқланади. Тўлиқсиз иш кунида (сменада) ва (ёки) тўлиқсиз 
иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун ҳисобга олиш давридаги иш 
соатларининг нормал сони тегишинча камайтирилади. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling