Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Иш вақтининг нормал давомийлиги


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

182-модда. Иш вақтининг нормал давомийлиги 
Ходим учун иш вақтининг нормал давомийлиги беш кунлик ёки олти 
кунлик иш ҳафтасида ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


106 
183-модда. Иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги
Айрим тоифадаги ходимлар учун уларнинг ёши, соғлиғининг ҳолати, 
меҳнат шартлари, меҳнат вазифаларининг ўзига хос хусусиятлари
ва бошқа ҳолатлар ҳисобга олинган ҳолда қонунчиликка ҳамда меҳнат 
ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек меҳнат шартномаси 
шартларига мувофиқ меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан иш 
вақтининг қисқартирилган давомийлиги белгиланади. 
Иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги қуйидагиларга мажбурий 
тартибда белгиланади: 
ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларга (ушбу Кодекснинг
415-моддаси); 
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга (ушбу Кодекс 427-
моддасининг биринчи қисми); 
ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларга 
(ушбу Кодекснинг 477-моддаси); 
иши юқори даражадаги руҳий, ақлий, асабий зўриқиш билан боғлиқ 
бўлган тиббиёт ходимларига, педагогларга ва бошқа тоифадаги ходимларга 
(ушбу Кодекснинг 184-моддаси); 
уч ёшгача бўлган боланинг бюджетдан молиялаштириладиган 
ташкилотларда ишлайдиган ота-онасидан бирига (васийсига) (ушбу Кодекс 
397-моддасининг биринчи қисми). 
184-модда. Иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий 
зўриқиш билан боғлиқ бўлган ходимлар учун иш 
вақтининг қисқартирилган давомийлиги 
Иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий зўриқиш билан боғлиқ 
бўлган, яъни алоҳида хусусиятга эга бўлган тиббиёт ходимлари, педагоглар 
ва бошқа тоифадаги ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига 
кўпи билан ўттиз олти соат қилиб белгиланади. Бундай ходимларнинг 
рўйхати ва улар иш вақтининг аниқ давомийлиги Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади, бироқ ушбу моддада 
белгиланган иш вақтининг давомийлигидан ошмайдиган тарзда 
белгиланади. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling