Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


маълумотларига ишлов бериш ва уларни ҳимоя


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

маълумотларига ишлов бериш ва уларни ҳимоя 
қилиш тартиби бузилишининг ҳуқуқий оқибатлари 
Агар иш берувчи томонидан ходимнинг шахсга доир маълумотларига 
ишлов бериш ва уларни ҳимоя қилиш тартиби бузилганлиги ходимнинг 
меҳнат қилиш имкониятидан қонунга хилоф равишда маҳрум бўлишига 
сабаб бўлса ёки ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорининг пасайишига 
олиб келса, ходимнинг маҳрум бўлган иш ҳақи ўрнини қоплаш мажбурияти 
ўз айби билан мазкур қоидабузарликка йўл қўйилган иш берувчи зиммасига 
юклатилади. 
Иш берувчи томонидан ходимнинг номига доғ туширадиган
ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тарқатилган тақдирда, иш 
берувчи ушбу маълумотларни рад этиши шарт. 
13-боб. Иш вақти 
1-§. Умумий қоидалар 
181-модда. Иш вақтининг тушунчаси ва турлари 
 
Ходим ички меҳнат тартиб қоидаларига, сменаларга бўлиниб ишлаш 
(иш) жадвалларига, бошқа ички ҳужжатларга ёки меҳнат шартномаси 
шартларига мувофиқ меҳнат мажбуриятларини қайси вақт мобайнида 
бажариши керак бўлса, ўша вақт иш вақтидир. 
Иш вақтига қуйидагилар киради: 
ходим меҳнат мажбуриятларини ҳақиқатда бажарган вақт; 
ушбу Кодексда назарда тутилган вақт даврлари (ходимнинг айбисиз 
бекор туриб қолинган вақт, технология ҳамда ишлаб чиқариш ва меҳнатни 
ташкил этиш билан боғлиқ бўлган танаффуслар, болани овқатлантириш 
учун танаффуслар ва бошқалар), шунингдек меҳнат тўғрисидаги 
қонунчиликда ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда 
тутилган бошқа вақт даврлари, шу жумладан асосий ва тайёргарлик-якуний 
ишларни бажариш вақти (кийим, материаллар, асбоб-ускуналар олиш
техника, 
ҳужжатлар 
билан 
танишиш, 
иш 
ўрнини 
тайёрлаш
ва тозалаш, тайёр маҳсулотни топшириш ва бошқалар). 
Иш вақтининг турлари қуйидагилардан иборатдир: 
иш вақтининг нормал давомийлиги; 
иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги; 
тўлиқсиз иш вақти.

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling