Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ишланмайдиган байрам кунлари арафасидаги


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

187-модда. Ишланмайдиган байрам кунлари арафасидаги 
ишнинг давомийлиги 
Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг 
(сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга 
қисқартирилади. 
Байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини 
қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва 
айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш 
вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун 
белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади. 
188-модда. Тунги вақтдаги ишнинг давомийлиги 
Соат 22-00 дан то соат 6-00 гача бўлган вақт тунги вақт ҳисобланади. 
Агар ходим учун белгиланган ҳар кунги иш (смена) давомийлигининг 
камида ярми тунги вақтга тўғри келса, тунги вақтдаги ишнинг давомийлиги 
иш ҳафтасининг давомийлиги тегишли равишда қисқартирилган, 
кейинчалик ишлаб берилмаган ҳолда бир соатга қисқартирилади.
Агар жамоа шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, 
иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги белгиланган ходимлар учун, 
шунингдек тунги вақтда ишлашга махсус қабул қилинган ходимлар учун 
тунги вақтдаги ишнинг (сменанинг) давомийлиги қисқартирилмайди. 
Меҳнат шароитларига кўра зарур бўлган ҳолларда, шунингдек олти 
кунлик иш ҳафтасидаги сменали ишларда тунги вақтдаги ишнинг 
давомийлиги 
кундузги 
вақтдаги 
ишнинг 
давомийлиги 
билан 
тенглаштирилади. Мазкур ишлар рўйхати жамоа шартномасида, агар у 
тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан 
келишувга кўра белгиланиши мумкин. 
Ходимларни тунги вақтдаги ишга жалб этиш ушбу Кодекс
396-моддасининг иккинчи қисмида, 417-модданинг биринчи қисмида ва 
428-моддасида белгиланган чекловларга риоя этилган ҳолда амалга 
оширилади. 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


109 
Тунги вақтдаги меҳнатга ҳақ тўлаш ушбу Кодекснинг 264-моддасига 
мувофиқ амалга оширилади. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling