Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ҳар йилги қўшимча таътиллар


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

219-модда. Ҳар йилги қўшимча таътиллар 
Ҳар йилги қўшимча таътиллар: 
ушбу Кодекснинг 481-моддасига мувофиқ меҳнат шароитлари 
ноқулай ишларда банд бўлган ходимларга; 
ушбу Кодекснинг 483-моддасига мувофиқ ноқулай табиий-иқлим 
шароитларида иш бажараётган ходимларга; 
ушбу Кодекснинг 220-моддасига мувофиқ битта ташкилотда ёки 
тармоқда кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга; 
қонунчиликда, 
жамоа 
келишувларида, 
шунингдек 
жамоа 
шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган 
бошқа ҳолларда берилади. 
220-модда. Битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик
иш стажи учун бериладиган ҳар йилги қўшимча 
меҳнат таътили 
Ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар беш йил учун 
давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами саккиз календарь 
кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади. 
Ушбу модда биринчи қисмининг қоидалари қонунчиликда ўзига иш 
стажи учун ҳар йилги узоқроқ қўшимча меҳнат таътиллари берилиши 
назарда тутилган айрим тоифадаги ходимларга нисбатан татбиқ этилмайди. 
Қонунчиликда, 
жамоа 
келишувларида, 
шунингдек 
жамоа 
шартномасида, бошқа ички ҳужжатларда ёки меҳнат шартномасида ушбу 
модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳар йилги қўшимча меҳнат 
таътилини олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига бошқа иш берувчидаги ёхуд 
бошқа тармоқдаги иш стажини киритиш назарда тутилиши мумкин.
Агар ходим иш берувчининг таклифига кўра ишга қабул қилинган 
бўлса, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳар йилги 
қўшимча меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига бошқа иш 
берувчидаги иш стажи киритилади. Микрофирмалар ходимларига ушбу 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


124 
модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳар йилги қўшимча меҳнат 
таътили ушбу Кодекснинг 505-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган 
ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда берилади. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling