Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

238-модда. Жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида
ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда 
ижтимоий таътилларни белгилаш 
Жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки меҳнат 
ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда қуйидагилар назарда тутилиши 
мумкин: 
ходимларга қонунчиликда белгиланмаган бошқа ижтимоий 
таътилларни бериш (никоҳ тузилганлиги муносабати билан, бола туғилиши 
муносабати билан боланинг отасига, ходимнинг яқин қариндоши вафот 
этганлиги муносабати билан ва бошқалар); 
ижтимоий таътиллар давомийлигини уларнинг қонунчиликда 
белгиланган давомийлигига нисбатан кўпайтириш. 
Жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки меҳнат 
ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ушбу модданинг биринчи қисмида 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


133 
назарда тутилган таътилларда бўлган ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 
ёки унинг бир қисми сақланиб қолиши назарда тутилиши мумкин. 
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ижтимоий 
таътилларнинг давомийлиги, шунингдек мазкур таътилларни навбатдаги 
ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига киритиш 
тўғрисидаги масала ходимларга ушбу таътиллар берилишини белгиловчи 
ҳужжатларда тартибга солиниши керак. 
239-модда. Ижтимоий таътиллар бериш асослари ва ходим 
томонидан улардан фойдаланишнинг ўзига
хос хусусиятлари 
Қонунчилик, жамоа келишувлари ёхуд жамоа шартномаси ёки меҳнат 
ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ходимнинг ижтимоий таътилга бўлган 
ҳуқуқи юзага келишини қайси ҳолатлар билан боғлайдиган бўлса, шундай 
ҳолатларнинг пайдо бўлиши ходимга ижтимоий таътиллар бериш асосидир. 
Кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, иш берувчи ходимга 
ижтимоий таътил бериши шарт.
Барча 
ижтимоий 
таътиллар 
вақтида, 
улар 
қонунчиликда 
белгиланганлигидан ёки жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида 
ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилганлигидан 
қатъи назар, ходимнинг аввалги иш жойи (лавозими) сақланиб қолади. 
Ижтимоий таътиллар ҳар йилги меҳнат таътилидан ташқари 
берилади. Ходим томонидан белгиланган муддатларда фойдаланилмаган 
ижтимоий таътил бошқа муддатга ўтказилиши мумкин эмас. Ижтимоий 
таътилларни жамлаб ҳисоблашга ва пулли компенсация билан 
алмаштиришга йўл қўйилмайди. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling