Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси
-модда. Меҳнат шартномасини бекор қилиш чоғида ходимга
Download 5.21 Mb. Pdf ko'rish
|
mehnat kodeksi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 237-модда. Қонунчиликда белгиланган ижтимоий таътиллар
235-модда. Меҳнат шартномасини бекор қилиш чоғида ходимга
ҳар йилги меҳнат таътилини бериш Жамоа шартномасида, бошқа ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида ёки ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш чоғида (бундан меҳнат шартномаси ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун бекор қилинган ҳоллар мустасно) фойдаланилмаган ҳар йилги меҳнат таътилларини кейинчалик меҳнатга оид муносабатларни тугатган ҳолда ходимнинг ёзма аризаси асосида бериш назарда тутилиши мумкин. Меҳнат шартномасини унинг муддати тугаши муносабати билан бекор қилиш чоғида кейинчалик меҳнат шартномасини бекор қилган ҳолдаги таътил ҳар йилги меҳнат таътилининг вақти ушбу шартнома муддатининг чегарасидан тўлиқ ёки қисман чиқиб кетганда ҳам берилиши мумкин. Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда ҳар йилги меҳнат таътилининг охирги куни меҳнат шартномаси бекор қилинадиган кун деб ҳисобланади. Ходимнинг ташаббусига кўра кейинчалик меҳнат шартномасини бекор қилган ҳолда ҳар йилги меҳнат таътилини бериш чоғида ушбу ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризасини ўзининг меҳнат таътили бошланадиган кунга қадар чақириб олиш ҳуқуқига эга. 5-§. Ижтимоий таътиллар 236-модда. Ижтимоий таътиллар тушунчаси Ходимларга оналик, болаларни парваришлаш, таълим олиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек бошқа ижтимоий мақсадларда бериладиган таътиллар ижтимоий таътиллардир. 237-модда. Қонунчиликда белгиланган ижтимоий таътиллар Ушбу Кодексга мувофиқ ходимлар қуйидаги ижтимоий таътилларни олиш ҳуқуқидан фойдаланади: ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари (ушбу Кодекснинг 404-моддаси); бола парваришлаш таътили (ушбу Кодекснинг 405-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари); ўқув таътили (ушбу Кодекснинг 385-моддасининг биринчи қисми); QMMB: 02/22/798/0972-son 29.10.2022-y. 132 ижодий таътиллар (ушбу Кодекснинг 387-моддасининг биринчи қисми). Ходимларга ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ижтимоий таътилларни бериш ходимнинг меҳнат стажига, у бажарадиган ишнинг жойи ва хусусиятига, иш берувчининг ташкилий-ҳуқуқий шаклига боғлиқ эмас. Ходим ўқув таътилида (ушбу Кодекс 385-моддасининг биринчи қисми) ёки ижодий таътилда (ушбу Кодекс 387-моддасининг биринчи қисми) бўлган вақтида унинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолади. Бундан олий таълим ташкилотларига ўқишга кирганда бериладиган иш ҳақи сақланмайдиган таътил мустасно. Аёл туғишдан олдинги ва туғишдан кейинги таътилда бўлган вақтида (ушбу Кодекснинг 404-моддаси) унга қонунчиликда белгиланган миқдорда ҳамда тартибда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади. Бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парваришлаш таътилида бўлган даврида болани ҳақиқатда парваришлаётган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига), бувисига, бобосига ёки бошқа қариндошига қонунчиликда белгиланган миқдорда ва тартибда болани парваришлаш нафақаси тўланади. Ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ нафар бола ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бири (ота- онанинг ўрнини босувчи шахс) давомийлиги тўрт календарь кун бўлган ҳар йилги ижтимоий таътилда бўлган даврида унинг ушбу таътил даври учун ўртача иш ҳақи сақланиб қолади (ушбу Кодекснинг 401-моддаси). Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган ижтимоий таътиллар, бундан Кодекс 405-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган болани парваришлаш таътиллари мустасно, навбатдаги ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига киритилади. Download 5.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling