134
шартномасида иш берувчи ходимнинг илтимосига кўра унга иш ҳақи
қисман сақланадиган таътил бериши шарт бўлган ҳоллар назарда тутилиши
мумкин.
Ходимнинг қисман сақланадиган иш ҳақининг миқдори ва ҳар йилги
меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига иш ҳақи қисман
сақланадиган таътилни қўшиш ёки қўшмаслик тўғрисидаги масала жамоа
келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа
ҳуқуқий ҳужжатларда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида
белгиланади. Бунда ходимнинг сақланиб қоладиган иш ҳақи миқдори
қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан
кам бўлиши мумкин эмас. Агар ходим иш ҳақи қисман сақланадиган
таътилда бўлган даврида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори
оширилган бўлса, ушбу оширилишни ҳисобга олган ҳолда ходимга тегишли
иш ҳақи миқдори қайта ҳисоб-китоб қилиниши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: