Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ҳар йилги меҳнат таътили давомийлигини ишлаб


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

224-модда. Ҳар йилги меҳнат таътили давомийлигини ишлаб 
берилган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб 
чиқариш тартиби 
Ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини ишлаб берилган вақтга 
мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқаришда унинг давомийлиги ҳар йилги асосий 
ва қўшимча меҳнат таътилининг тўлиқ миқдорини ўн иккига бўлиш ҳамда 
тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Бунда ўн 
беш календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган ортиқча кунлар бир ой деб 
яхлитланади, ўн беш календарь кундан ками эса ҳисобга олинмайди. Ишлаб 
берилган вақтга мутаносиб равишда меҳнат таътили кунлари умумий 
давомийлигини ҳисоблашда олинган 0,5 га тенг ва ундан кўп ўнликлар бир кун 
деб яхлитланади, 0,5 дан ками эса ҳисобдан чиқариб ташланади. 
225-модда. Иш йили 
Иш йили деганда ходимнинг муайян иш берувчида ўн икки ойга тенг 
бўлган ва ҳақиқатда иш бошланган санадан эътиборан ҳисоблаб 
чиқариладиган иш даври тушунилади. 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


126 
Агар ушбу Кодекснинг 226-моддасига мувофиқ иш йилига 
киритиладиган даврларнинг суммаси тўлиқ ўн икки календарь ойдан кам 
бўлса, ходимнинг иш йили етишмаётган вақтга сурилади. 
226-модда. Ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини 
берадиган иш стажини ҳисоблаб чиқариш 
Ҳар йилги асосий меҳнат таътилини ва битта ташкилотда ёки 
тармоқда кўп йиллик иш стажи учун қўшимча таътил олиш ҳуқуқини 
берувчи иш стажи жумласига қуйидагилар киради: 
иш йили давомида ҳақиқатда ишланган вақт; 
ходим ҳақиқатда ишламаган, лекин меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка 
ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномасига 
мувофиқ унинг иш ўрни (лавозими) сақланган вақт, шу жумладан ҳар йилги 
меҳнат таътили вақти, дам олиш кунлари, ишланмайдиган байрам кунлари 
ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа даврлари;
меҳнат шартномаси қонунга хилоф равишда бекор қилинганда, ходим 
бошқа ишга ўтказилганда ёки у ишдан четлаштирилганда ва келгусида 
ходим аввалги ишига тикланганда мажбурий прогул вақти; 
агар тиббий кўрикдан ўтмаслик ёки меҳнатни муҳофаза қилиш 
соҳасида билим ва кўникмалар текширувидан ўтмаслик ходимнинг айбисиз 
юз берган бўлса, мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёки меҳнатни 
муҳофаза қилиш соҳасида ўқувдан ўтмаган ҳамда билим ва кўникмалари 
текширувдан ўтмаган ходим ишдан четлаштирилган давр; 
агар 
хизмат 
текшируви 
натижаларига 
кўра, 
меҳнат 
мажбуриятларининг бузилишидаги ходимнинг айби тасдиқланмаса ёхуд 
меҳнат мажбуриятларини бузиш фактининг ўзи тасдиқланмаса, ушбу 
хизмат текширувини ўтказиш вақтида ходим ишдан четлаштирилган давр; 
ходимнинг илтимосига кўра бериладиган, иш йили давомида икки 
ҳафтадан ошмайдиган иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар вақти; 
жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва ички 
ҳужжатларда, меҳнат шартномасининг шартларида назарда тутилган бошқа 
вақт даврлари. 
Ҳар йилги асосий меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш 
стажи жумласига қуйидагилар киритилмайди: 
ходим узрли сабабларсиз ишда бўлмаган вақт; 
ходим ишдан четлаштирилган даврлар, бундан ушбу модда биринчи 
қисмининг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган 
ҳоллар мустасно; 
ушбу Кодекс 405-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида 
назарда тутилган болани парваришлаш учун бериладиган таътиллар вақти. 
Зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларидаги, шунингдек ноқулай 
табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ҳар йилги қўшимча меҳнат 
таътилларини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига фақат мазкур 
шароитларда ҳақиқатда ишлаб берилган вақт киритилади. 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


127 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling