183
336-модда. Ходимнинг ҳаётига ва соғлиғига етказилган
зиённинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги
аризаларни кўриб чиқиш тартиби
Ҳаётига ва соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш
тўғрисидаги ариза иш берувчига
жабрланган ходим томонидан, у
вафот
этган тақдирда эса зиённинг ўрни қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган
манфаатдор шахслар томонидан берилади. Иш
берувчи ариза келиб тушган
кундан эътиборан ўн кун ичида аризани кўриб чиқиши ва тегишли қарор
қабул қилиши шарт.
Иш берувчининг ходимга ҳаётига ва соғлиғига етказилган зиённинг
ўрнини қоплаш тўғрисидаги буйруғининг кўчирма нусхаси ёки иш
берувчининг асослантирилган ёзма рад жавоби ходимга ёки зиённинг ўрни
қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган манфаатдор шахсларга ушбу буйруқ
қабул қилинган кундан эътиборан уч кунлик муддатда топширилади.
Ходим ёки зиённинг ўрни қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган
манфаатдор шахслар иш берувчининг қароридан рози бўлмаган ёки ушбу
модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида
белгиланган муддатда жавоб
олмаган тақдирда, улар ушбу низони ҳал қилиш
учун судга мурожаат
қилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: