Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ишлаб чиқариш таълими шартномасининг


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet176/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

375-модда. Ишлаб чиқариш таълими шартномасининг
муддати ва шакли
Ишлаб чиқариш таълими шартномаси муайян ишни бажариш
учун талаб этиладиган малакани олиш учун зарур бўлган муддатга 
тузилади.
Ишлаб чиқариш таълими шартномаси камида икки нусхада, ёзма 
шаклда тузилиб, бир хил юридик кучга эга бўлади ва уларнинг ҳар бири 
тарафлар томонидан имзоланади. 
Ишлаб чиқариш таълими шартномасининг ҳар бир нусхаси 
ўқувчининг ва ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг 
имзоси билан тасдиқланади. Иш берувчининг муҳри мавжуд бўлганда 
ишлаб чиқариш таълими шартномасининг барча нусхаларида мансабдор 
шахснинг имзоси муҳр билан тасдиқланади. 
Ишлаб чиқариш таълими шартномасининг бир нусхаси ўқувчига 
берилади, бошқаси (бошқалари) иш берувчида сақланади. Ишлаб
чиқариш таълими шартномасининг нусхаси ўқувчи томонидан
олинганлиги 
ўқувчининг 
иш 
берувчида 
сақланадиган 
ишлаб
чиқариш таълими шартномаси нусхасидаги қўшимча имзоси билан 
тасдиқланади. 
376-модда. Ишлаб чиқариш таълими шартномасининг 
амал қилиши 
Ишлаб чиқариш таълими шартномаси ушбу шартномада кўрсатилган 
санадан эътиборан унда назарда тутилган муддат мобайнида амал қилади. 
Ишлаб чиқариш таълими шартномасининг амал қилиш даврида 
ўқувчиларга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик, шунингдек 
меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари татбиқ этилади.
Ишлаб чиқариш таълими шартномасининг амал қилиши ўқувчи касал 
бўлган вақтга, ҳарбий йиғинларни ўташ вақтига ёхуд тарафларнинг 
келишувига кўра узайтирилади.
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


205 
Ишлаб чиқариш таълими шартномасининг амал қилиш муддати 
давомида унинг мазмуни фақат тарафларнинг келишувига кўра 
ўзгартирилиши мумкин. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling