270
қилинганлиги чет эл фуқароси билан тузилган меҳнат шартномасини бекор
қилиш учун асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат
фаолиятини амалга
ошириш ҳуқуқига доир тасдиқноманинг амал қилиш муддати тугаши
муносабати билан унинг амал қилиш муддати тугаган кунда меҳнат
шартномаси бекор қилиниши лозим.
Ўзбекистон
Республикаси
ҳудудида
меҳнат
фаолиятини
амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқнома бекор қилинганда
меҳнат шартномаси иш берувчи Ўзбекистон
Республикаси Бандлик
ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат
миграцияси агентлигининг тегишли хабарномасини олган кунда бекор
қилиниши лозим.
526-модда. Юқори малакали мутахассис ёки малакали
мутахассис бўлган чет эл фуқаролари меҳнатини
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос
хусусиятлари
Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси ҳудудига қонуний равишда кириб келган юқори
малакали
мутахассис ёки малакали мутахассис бўлган чет эл фуқаролари учун
қонунчиликда ишга қабул қилишнинг, меҳнат шартномасини тузиш ва
бекор қилишнинг бошқача тартиби назарда тутилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга
ошириш ҳуқуқига доир тасдиқномаларнинг амал қилиш муддати юқори
малакали мутахассис ёки малакали чет эл мутахассислари учун, уларнинг
хоҳишига кўра, тасдиқномалар берилган кундан
эътиборан уч йилгачани
ташкил этади, чекланмаган миқдорда узайтиришлар имконияти билан
берилади, лекин бу миқдор ҳар бир ҳолда кўпи билан уч йилдан ортиқ
бўлмаслиги керак.
Юқори малакали мутахассислар ёки
малакали мутахассислар
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш
ҳуқуқига доир тасдиқнома олмасдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
ўриндошлик асосида ишлаш ҳуқуқига эга.
Меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда,
юқори малакали мутахассислар ёки малакали мутахассислар ўттиз иш куни
ичида бошқа иш жойини излашга ҳақлидир, бу
даврда уларга илгари
берилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга
ошириш ҳуқуқига доир тасдиқномалар,
шунингдек визалар ва яшаш
гувоҳномаларининг амал қилиши сақланади.
Чет эл фуқароларини юқори малакали мутахассислар ёки малакали
мутахассислар тоифасига киритиш мезонлари Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: