Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда меҳнатни


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet241/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда меҳнатни
муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши
устидан давлат назорати ва текширувини амалга 
оширувчи ваколатли давлат органлари 
Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий 
ҳужжатларга ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши 
устидан давлат назорати ва текшируви Ўзбекистон Республикаси Бандлик 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


274 
ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, шунингдек бошқа давлат органлари 
томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. 
Ушбу Кодекснинг, шунингдек бошқа қонунларнинг аниқ ва бир хилда 
бажарилиши устидан назоратни прокуратура органлари ўз ваколатлари 
доирасида «Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига 
мувофиқ амалга оширади. 
Фаолиятнинг айрим соҳаларида ишларни бехатар олиб бориш 
талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати ва текшируви (давлат 
энергетика назорати, давлат санитария-эпидемиология назорати, саноат, 
ядровий ҳамда радиациявий хавфсизлик талабларига риоя этилиши устидан 
давлат назорати ва ҳоказолар) ваколатли давлат органлари томонидан 
қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. 
Тасарруфидаги ташкилотларда меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, 
меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнатни муҳофаза қилиш 
қоидаларига риоя этилиши устидан идоравий назорат қонунчиликда 
белгиланган тартибда ҳамда шартларда давлат органлари томонидан амалга 
оширилади. 
535-модда. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат 
муносабатлари вазирлигининг давлат меҳнат 
инспекцияси 
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари 
вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси (бундан буён матнда Давлат 
меҳнат инспекцияси деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва 
меҳнат муносабатлари вазирлигининг таркибий бўлинмаси бўлиб, у иш 
берувчилар томонидан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик, аҳолининг 
бандлиги, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий
суғурта 
қилиш, 
ногиронлиги 
бўлган 
шахсларнинг 
ҳуқуқлари
тўғрисидаги қонунчилик, меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар, 
меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ҳамда меҳнат стандартлари 
талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ва текширувини 
амалга оширади. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling