Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ходимни ҳақиқатда ишга қўйиш


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

128-модда. Ходимни ҳақиқатда ишга қўйиш 
 
Ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан 
ёхуд унинг рухсати билан ходимни ҳақиқатда ишга қўйиш, ишга қабул 
қилиш 
лозим 
даражада 
расмийлаштирилганлигидан 
ёки 
расмийлаштирилмаганлигидан қатъи назар, меҳнат шартномасини иш 
бошланган кундан эътиборан тузиш деб ҳисобланади. 
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ходимни 
ҳақиқатда ишга қўйиш иш берувчини ходимнинг ишга қабул қилинишини 
лозим даражада расмийлаштириш мажбуриятидан озод этмайди. 
Ҳақиқатда ишга қўйилганда иш берувчи иш бошланган кундан 
эътиборан уч кунлик муддатда меҳнат шартномасини тузиш ва ходимни 
ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш орқали ходим билан якка 
тартибдаги меҳнат муносабатини расмийлаштириши шарт. 
Агар жисмоний шахс иш берувчи бунга ваколат бермаган ходим 
томонидан ҳақиқатда ишга қўйилган бўлса ҳамда иш берувчи ёки унинг 
ваколатли вакили ҳақиқатда ишга қабул қилинган шахс ва ушбу иш берувчи 
ўртасида юзага келган муносабатларни якка тартибдаги меҳнатга оид 
муносабатлар деб тан олишни (ҳақиқатда ишга қўйилган шахс билан меҳнат 
шартномасини тузишни, ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаришни) 
рад этаётган бўлса, манфаатларини кўзлаб иш бажарилган иш берувчи 
бундай жисмоний шахсга у ҳақиқатда ишлаган вақт (бажарган иши) учун 
тегишли мураккабликдаги (малакадаги) ишни бажарганлик учун 
белгиланган тариф ставкасидан (маошдан) келиб чиқиб ҳақ тўлаши шарт. 
 
129-модда. Ишга қабул қилиш чоғидаги дастлабки синов 
 
Меҳнат шартномаси қуйидаги мақсадда дастлабки синов билан 
тузилиши мумкин: 
ходимнинг топширилаётган ишга мувофиқлигини текшириш; 
меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни давом эттириш 
мақсадга мувофиқлиги ҳақида ходим томонидан қарор қабул қилиш. 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


69 
Дастлабки синовдан ўтиш меҳнат шартномасида шартлашилган 
бўлиши керак. Бундай шартлашув мавжуд бўлмаган тақдирда, ходим 
дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган деб ҳисобланади. 
Қуйидагилар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди: 
ҳомиладор аёл, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки уч ёшга тўлмаган 
болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий); 
захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун 
юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган 
шахслар; 
давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини 
тамомлаган кундан эътиборан уч ой ичида йўлланма бўйича олинган 
мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг 
битирувчилари;
тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан бир йил 
ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича 
мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, 
профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари; 
ўзи билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган 
ходимлар; 
ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар; 
ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси 
ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор 
қилган бўлса, ўша шахслар; 
ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида 
ўқишни ўтаган ўқувчилар; 
жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш 
берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар. 
Дастлабки синов фақат ходимни ишга қабул қилиш чоғида 
белгиланиши мумкин. Ходим бошқа ишга ўтказилаётганда ва бошқа иш 
берувчига хизмат сафарига юборилганда дастлабки синов белгиланишига 
йўл қўйилмайди. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling