Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Меҳнат шартномасини қонунга хилоф равишда


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

150-модда. Меҳнат шартномасини қонунга хилоф равишда 
ўзгартиришнинг ҳуқуқий оқибатлари 
Меҳнат шартномаси ўзгартирилганлигини қонунга хилоф деб 
ҳисобловчи 
ходим 
ўзи 
билан 
тузилган 
меҳнат 
шартномаси 
ўзгартирилганлиги устидан шикоят қилишга ҳақли. 
Меҳнат шароитлари қонунга хилоф равишда ўзгартирилган тақдирда, 
ходимнинг аввалги меҳнат шароитларини тиклаш тўғрисидаги талаблари 
қаноатлантирилиши лозим.
Агар меҳнат шароитларининг қонунга хилоф деб эътироф этилган 
ўзгаришлари ходимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори камайишига олиб 
келган бўлса, ходимнинг ўзига етказилган моддий зарарнинг ўрнини 
қоплаш ҳақидаги талаблари қаноатлантирилиши лозим. 
Ходим бошқа ишга қонунга хилоф равишда ўтказилган тақдирда, 
ходимнинг ўзини аввалги ишига тиклаш, бошқа ишга қонунга хилоф 
равишда ўтказилганлиги сабабли келиб чиққан мажбурий прогул вақти учун 
ҳақ тўланиши тўғрисидаги талаблари қаноатлантирилиши лозим. Агар 
ходим ўзи қонунга хилоф равишда ўтказилган ишни бажарса, лекин бу 
ишдаги меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори ушбу ходим бу ишга ўтказилишидан 
илгари бажарган ишидаги меҳнатига ҳақ тўлаш миқдоридан паст бўлса, 
мажбурий прогул учун ҳақ тўлаш ходимга аввалги ишидаги ва ходим 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


81 
қонунга хилоф равишда ўтказилган ишдаги меҳнатга ҳақ тўлаш ўртасидаги 
фарқнинг ўрнини қоплашдан иборат бўлади. 
Агар ходимнинг меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган иш 
жойи иш берувчи томонидан ходимнинг розилигисиз аввалги меҳнат 
вазифасига доир ва аввалги меҳнат шароитларидаги ишини, шу жумладан 
меҳнат ҳақини сақлаб қолган тақдирда ўзгартирилган бўлса, ходимнинг 
унга аввалги иш жойини тақдим этиш тўғрисидаги талаби 
қаноатлантирилиши лозим. 
Агар меҳнат шартномаси қонунга хилоф равишда ўзгартирилганлиги 
муносабати билан ходимга маънавий ёки жисмоний азоблар етказилган 
бўлса, ходимнинг ўзига етказилган маънавий зиённи компенсация қилиш 
ҳақидаги талаблари қаноатлантирилиши лозим. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling