Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси
-модда. Ишсизлик нафақаси тўлашни бекор қилиш, тўхтатиб қўйиш ва унинг миқдорини камайтириш
Download 1.52 Mb.
|
Мехнат кодекси 21.12.1995
66-модда. Ишсизлик нафақаси тўлашни бекор қилиш, тўхтатиб қўйиш ва унинг миқдорини камайтириш
Олдинги таҳрирга қаранг. Ишсизлик нафақасини тўлаш қуйидаги ҳолларда тугатилади: ишсиз шахс ишга жойлашганда; ишсиз шахс мақбул ишга доир иккита таклифни рад этганда; ишсиз шахслар тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга ва шахсий томорқа ер участкаларини ривожлантиришга қаратилган субсидияларни олганда; Олдинги таҳрирга қаранг. ишсиз шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан микрокредитлар олинганда; (66-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) ишсиз шахс Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширганда; ишсиз шахс ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинганда; Олдинги таҳрирга қаранг. ишсиз шахс қонунчиликка мувофиқ пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлганда (пенсия туридан қатъи назар); (66-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 289 — 294-моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни. ишсиз шахс суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазога ҳукм қилинганда; ишсиз шахс ишсизлик нафақасини олиб турган даврида вақтинча бажариладиган ишга маҳаллий меҳнат органини бу ҳақда хабардор қилмай жойлашганда; ишсиз шахс вафот этганда. (66-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-642-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.10.2020 й., 03/20/642/1396-сон — 2021 йил 21 январдан кучга киради) Қуйидаги ҳолларда ишсизлик нафақасини тўлаш тўхтатиб турилади: Олдинги таҳрирга қаранг. ишсиз шахс касбга ўрганиш, қайта тайёрлаш ёки малакасини оширишга юборилган бўлса, — стипендия олиб касб ўрганиш, қайта тайёрлашдан ўтиш ёки малака ошириш даврида; (66-модданинг иккинчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда) ишсиз шахс ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасида даволаш курсини ўтаётган бўлса, — бундай муассасада бўлган даврида; Олдинги таҳрирга қаранг. ишсиз шахс ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этаётган бўлса, — бундай ишларда иштирок этган даврида. (66-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонунига мувофиқ тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда) Ишсиз шахс узрсиз сабабларга кўра белгиланган муддатда маҳаллий меҳнат органига келмаган тақдирда, ишсизлик нафақасини тўлаш уч ойгача муддатга тўхтатиб қўйилиши ёки нафақанинг миқдори камайтирилиши мумкин. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 34-моддаси, Меҳнат органларида фуқароларни рўйхатга олиш, уларни ишга жойлаштириш, ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами: 831, 13.10.1999 й.) 55, 70 — 75-бандлари. Олдинги таҳрирга қаранг. (66-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонунига мувофиқ чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда) Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling