Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
-модда. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссияларнинг ваколатлари
Download 1.55 Mb.
|
ЯНГИ МЕХНАТ КОДДЕКСИ
55-модда. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссияларнинг ваколатлари
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиялар: зарур бўлган тақдирда, жамоа келишувлари ва жамоа шартномасини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва ижро этиш ҳамда уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш билан боғлиқ масалалар бўйича давлат органлари билан маслаҳатлашувлар ўтказади; жамоа келишувларининг ва жамоа шартномасининг лойиҳаларини ишлаб чиқади; иш берувчилардан, уларнинг бирлашмаларидан, касаба уюшмаларидан ёки ходимларнинг бошқа бирлашмаларидан жамоа келишувлари ва жамоа шартномаси бажарилишининг бориши тўғрисидаги ахборотни сўраб олади; иш берувчилардан, уларнинг вакилларидан, ходимларнинг вакилларидан, давлат органларидан комиссия фаолиятини амалга ошириш, музокаралар олиб бориш, тегишли жамоа келишувининг ёки жамоа шартномасининг лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда уларнинг бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш учун зарур бўлган ахборот ва материалларни олади; келиб тушган таклифларни кейинчалик жамоа келишувлари ва жамоа шартномаси лойиҳаларига киритиш учун таҳлил қилади ва умумлаштиради; комиссия ишида иштирок этиш учун манфаатдор давлат ҳокимияти органлари вакилларини, шунингдек олимларни, экспертларни, мутахассисларни таклиф этади; жамоа келишувлари, жамоа шартномаси ва тегишли ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия томонидан қабул қилинган қарорлар бажарилишининг бориши устидан назоратни амалга оширади; жамоа келишувларига ва (ёки) жамоа шартномасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга доир таклифлар ишлаб чиқади ҳамда киритади; зарур бўлган тақдирда, жамоа келишувларининг, жамоа шартномасининг лойиҳаларини тайёрлаш ва улар бажарилишининг бориши устидан назоратни амалга ошириш учун вақтинчалик ишчи гуруҳларни ташкил этади; ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия аъзоларини, шунингдек комиссиянинг қарори билан ташкил этилган ишчи гуруҳлар аъзоларини меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро этилиши ҳолатини ўрганиш учун ташкилотларга юборади; қонунчилик ҳужжатлари ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишда иштирок этади, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади; комиссия мажлисида жамоа келишувларининг ва жамоа шартномасининг бажарилишини таъминламаётган ташкилотлар раҳбарларини эшитади; халқаро меҳнат стандартларини қўллашга кўмаклашиш учун маслаҳатлашувлар ўтказишда иштирок этади; жамоа келишувларини ва жамоа шартномасини тузиш ҳамда амалга ошириш жараёнидаги келишмовчиликларни ҳал қилишга кўмаклашади; қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича тармоқ ва ҳудудий комиссиялар ташкилотларда жамоа келишувларини ҳамда жамоа шартномасини тузишда амалий ва услубий ёрдам кўрсатади. Download 1.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling