17-модда. Иш берувчининг асосий ҳуқуқлари
Иш берувчи:
корхонани бошқариш ва ўз ваколатлари доирасида мустақил қарорлар қабул қилиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ якка тартибдаги меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;
қаранг: МКнинг VI боби
меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни лозим даражада бажаришни ходимдан талаб қилиш;
ўз манфаатларини ҳимоялаш учун бошқа иш берувчилар билан бирга жамоат бирлашмалари тузиш ва бундай бирлашмаларга аъзо бўлиш ҳуқуқига эгадир.
қаранг: МКнинг 28-моддаси
18-модда. Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг хусусиятлари
Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ўзига хос хусусиятларга эга бўлиши мумкин, булар:
ходим билан корхона ўртасидаги меҳнат алоқасининг хусусияти;
қаранг: (касаначилик бўйича) ВМ 2008 йил 1 июлдаги "Касаначиликни ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг уни ривожлантириш параметрлари бажарилиши юзасидан жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 146-сон қарори; ВМ 2006 йил 11 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сон Фармонини амалга ошириш ҳақида" 4-сон қарори;
(ўриндошлик бўйича) МКнинг 72, 80, 81-моддалари, 100 моддаси иккинчи қисмининг 5-банди, 143-моддаси учинчи қисмининг олтинчи хатбоши, 160-моддаси
(муддатли меҳнат шартномаси бўйича) МКнинг 76, 104, 105-моддалари, 237-моддасининг иккинчи қисми
ходим меҳнатининг шарт-шароитлари ва хусусияти;
қаранг: МКнинг 117-119-моддалари, 124-моддасининг учинчи қисми, 125-моддасининг биринчи қисми, 135-моддасининг иккинчи қисми, 136-138-моддалари, 214-моддасининг иккинчи қисми, 217, 225, 241-моддалари
табиий иқлим шароитлари;
қаранг: МК 136-моддасининг учинчи хатбоши, 138-моддаси, 153-моддасининг тўртинчи-бешинчи қисмлари
ходим меҳнат қилаётган жойнинг алоҳида ҳуқуқий тартиби;
бошқа объектив омиллар билан белгиланади.
қаранг: МК 7-моддасининг иккинчи қисми
Давлат хизматчиларининг меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари қонун билан белгиланади.
қаранг: МКнинг 276-моддаси
Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг белгиланадиган хусусиятлари ушбу Кодексда назарда тутилган меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатларининг даражасини пасайтириши мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |