Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси ўзбекистон Республикасининг


Download 0.96 Mb.
bet9/119
Sana10.07.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1659583
TuriКодекс
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   119
Bog'liq
№1-№2 Mehnat kodeksi

22-модда. Касаба уюшмалари

Касаба уюшмаларининг ва улардаги сайлаб қўйиладиган органларнинг давлат ва хўжалик органлари, иш берувчилар билан ўзаро муносабатларидаги ҳуқуқлари қонун, уставлар, жамоа келишувлари ва шартномалари билан белгиланади.




қаранг: "Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги қонуннинг II боби
23-модда. Ходимлар вакиллик органларининг ҳуқуқлари

Ходимларнинг вакиллик органлари қуйидагиларга ҳақлидир:


музокаралар олиб бориш, жамоа шартномалари ва келишувлари тузиш, уларнинг бажарилишини текшириб туриш, иш берувчига корхонада меҳнат тўғрисида норматив ҳужжатлар тайёрлаш юзасидан таклифлар киритиш;


қаранг: МКнинг 29, 31, 35, 46, 47, 56-моддалари

корхонани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир масалаларни кўриб чиқишда қатнашиш;


меҳнат низоларини кўрувчи органларда ходимлар манфаатини ҳимоя қилиш;
иш берувчи ҳамда у вакил қилган шахсларнинг қарорлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ёки бошқа норматив ҳужжатларга зид бўлса ёхуд ходимларнинг ҳуқуқларини бошқача тарзда бузаётган бўлса, бу қарорлар устидан судга шикоят қилиш.


қаранг: МКнинг 268-моддаси

Вакиллик органлари ижтимоий-меҳнат муносабатларида ходимларнинг манфаатларини ҳимоя этишга қаратилган бошқа хатти-ҳаракатлар ҳам, башарти бу хатти-ҳаракатлар қонун ҳужжатларига зид бўлмаса, қилишлари мумкин.


Ходимларнинг вакиллик органлари ҳуқуқларининг амалга оширилиши корхонада меҳнат самарадорлигини пасайтирмаслиги, ўрнатилган тартиб ва иш режимини бузмаслиги керак.
24-модда. Иш берувчининг ходимларнинг вакиллик
органлари олдидаги мажбуриятлари

Иш берувчи қуйидагиларни амалга ошириши шарт:


ходимлар вакиллик органларининг ҳуқуқларига риоя қилиш, уларнинг фаолиятига кўмаклашиш;


қаранг: МКнинг 23-моддаси

ходимларнинг манфаатларига тааллуқли қарорлар қабул қилишдан олдин уларнинг вакиллик органлари билан маслаҳатлашиш, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда кўрсатилган ҳолларда эса, - уларнинг розилигини олиш;




қаранг: МК 89-моддасининг иккинчи қисми, 101-моддаси, 102-моддасининг еттинчи қисми, 117-моддасининг иккинчи қисми, 130-моддаси, 137-моддасининг иккинчи қисми, 144-моддасининг биринчи қисми, 153-моддасининг иккинчи қисми, 157-моддасининг биринчи қисми, 158-моддасининг учинчи-тўртинчи қисмлари, 159-моддасининг иккинчи қисми, 174-моддаси, 194-моддасининг биринчи қисми, 203-моддасининг учинчи, тўққизинчи қисмлари, 216-моддасининг биринчи қисми, 236-моддасининг тўртинчи қисми, 262-моддасининг тўртинчи қисми, 265-моддасининг биринчи қисми; "Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги қонун 8-моддасининг иккинчи-тўртинчи қисмлари, 18-моддасининг биринчи-иккинчи қисмлари

ходимлар вакиллик органларининг таклифларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва қабул қилинган қарорлар ҳақида уларга ёзма равишда асосли жавоб бериш;


ходимларнинг вакиллик органлари аъзоларини корхонага, манфаатлари ифода этилаётган ходимларнинг иш жойларига монеликсиз қўйиш;
ходимларнинг вакиллик органларига меҳнат, корхона фаолияти масалаларига ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга доир ахборотни текин бериш;
ходимларнинг вакиллик органларига ўз вазифаларини бажаришлари учун зарур шароит яратиб бериш;
ходимларнинг вакиллик органларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.


қаранг: "Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги қонуннинг 17-моддаси

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling