Ўзбекистон республикасининг оила кодекси


-боб. Оилавий ҳуқуқларни амалга ошириш ва ҳимоя қилиш


Download 147.21 Kb.
bet5/83
Sana12.03.2023
Hajmi147.21 Kb.
#1262860
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   83
Bog'liq
оила кодекси

2-боб. Оилавий ҳуқуқларни амалга ошириш ва ҳимоя қилиш
10-модда. Оилавий ҳуқуқларни амалга ошириш ва оилавий мажбуриятларни бажариш
Фуқаролар оилавий муносабатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқларини ўз хоҳишларига кўра тасарруф этадилар.
Оила аъзоларининг ўз ҳуқуқларини амалга оширишлари ҳамда ўз мажбуриятларини бажаришлари оиланинг бошқа аъзолари ва ўзга шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузмаслиги шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20, 54-моддалари.
11-модда. Оилавий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш
Оилавий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш суд томонидан фуқаролик суд ишларини юритиш қоидалари бўйича, ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда эса, васийлик ва ҳомийлик органлари ёки бошқа давлат органлари томонидан амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 10-моддаси.
Оилавий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ушбу Кодекснинг тегишли моддаларида назарда тутилган усулларда амалга оширилади.
12-модда. Оилавий муносабатларда даъво муддатининг қўлланилиши
Оилавий муносабатлардан келиб чиқадиган талабларга нисбатан даъво муддати жорий қилинмайди, ушбу Кодекс билан белгиланган ҳоллар бундан мустаснодир.
LexUZ шарҳи
Қаранг:мазкур Кодекснинг 27-моддасининг тўққизинчи қисми, 136-моддаси биринчи, тўртинчи қисмлари, 139-моддаси учинчи, тўртинчи қисмлари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 12-боби.
Даъво муддатини белгиловчи нормаларни қўллашда суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига амал қилади.
II БЎЛИМ. НИКОҲ
3-боб. Никоҳ тузиш тартиби ва шартлари
13-модда. Никоҳ тузиш тартиби
Никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сонли қарори билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари» 73-банди.
Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуни 4-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2001 йил 20 июндаги 6-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарори 37-банди.
Никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади.
Узрли сабаблар бўлганда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи бир ой ўтгунга қадар никоҳ тузишга рухсат бериши мумкин.
Алоҳида ҳоллар (ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги ва бошқалар)да никоҳ ариза берилган куни тузилиши мумкин.
Никоҳ тузиш фуқаролик ҳолати далолатномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 25-боби («Никоҳ тузилганлигини қайд этиш»), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сонли қарори билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари»нинг V боби («Никоҳни қайд этиш»).
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи никоҳни рўйхатга олишни рад этганда, шикоят билан бевосита судга ёки бўйсунишига кўра юқори турувчи органга мурожаат қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий судишларини юритиш тўғрисидаги қодекснинг 23-боби, Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.

Download 147.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling