217-модда. Никоҳ тузилганлигини қайд этишнинг алоҳида ҳоллари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тергов ҳибсхоналарида, озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазони ижро этувчи муассасаларда сақланаётган шахслар билан тузиладиган никоҳни қайд этиш ушбу муассаса жойлашган ердаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(217-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сонли қарори билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари»нинг V боби 3 параграфи («Озодликдан маҳрум этиш жойларидаги шахслар билан никоҳни қайд этиш»).
26-боб. Никоҳдан ажралишни қайд этиш
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сонли қарори билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари»нинг VI боби («Никоҳдан ажратиш»).
218-модда. Эр-хотиннинг ўзаро розилиги бўлганда никоҳдан ажралишни қайд этиш
Эр-хотиннинг ўзаро розилиги бўлганда никоҳдан ажралишда ариза берувчилар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига берган аризаларида ўртада вояга етмаган болалари ва мулкий низолари йўқлигини тасдиқлашлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Никоҳдан ажралиш ариза берувчиларнинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойдан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига ариза берилган кундан бошлаб уч ой муддат ўтгач қайд этилади.
(218-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 42-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини ариза берилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмасдан ёзма равишда хабардор қилиши керак.
(218-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонунига асосан учинчи қисми билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |