Ўзбекистон республикасининг оила кодекси


-модда. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этувчи органлар


Download 147.21 Kb.
bet71/83
Sana12.03.2023
Hajmi147.21 Kb.
#1262860
TuriКодекс
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   83
Bog'liq
оила кодекси

203-модда. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этувчи органлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролик ҳолати далолатномалари туман ва шаҳарларда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд этилади, шаҳарча, қишлоқ ва овулларда эса, ўлим — фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) томонидан ҳам қайд этилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодексининг 27-боби («Ўлимни қайд этиш»), Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунининг 15-моддаси.
(203-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255 сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 313-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ўлимни рўйхатга олиш борасидаги ҳаракатлари ўзлари жойлашган ҳудудлардаги тегишли фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларининг назорати остида бўлади.
(203-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255 сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 313-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг чет элда доимий ёки вақтинча яшовчи фуқароларининг фуқаролик ҳолати далолатномалари консул томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ қайд этилади.
(203-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
204-модда. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш дафтарларини сақлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш дафтарлари фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларининг идоравий архивларида етмиш беш йил сақланади. Ушбу муддат ўтгач, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш дафтарлари белгиланган тартибда давлат архивларига топширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларининг идоравий архивлари фаолиятини ташкил этиш, шунингдек улардаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш дафтарларини сақлаш тартиби қонунчиликда белгиланади.
(204-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сонли қарори билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари»нинг XIV боби («ФҲДЁ органлари архиви»).

Download 147.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling