Ўзбекистон республикасининг оила кодекси


-модда. Болаларни оилага тарбияга олиш тўғрисидаги келишув


Download 147.21 Kb.
bet68/83
Sana12.03.2023
Hajmi147.21 Kb.
#1262860
TuriКодекс
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   83
Bog'liq
оила кодекси

195-модда. Болаларни оилага тарбияга олиш тўғрисидаги келишув
Болаларни оилага тарбияга олиш тўғрисидаги келишув васийлик ва ҳомийлик органлари билан тутинган ота-она ўртасида тузилади.
Болаларни оилага тарбияга олиш тўғрисидаги келишувда болаларни таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш, тарбияга олган тутинган ота-онанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, васийлик ва ҳомийлик органларининг болаларни тарбияга олган оилага нисбатан мажбуриятлари, шунингдек бундай келишувни бекор қилиш асослари ва оқибатлари кўрсатилиши керак.
Келишув тузилишидан олдин болани тарбияга олаётган шахснинг турмуш шарт-шароитлари ва оила аъзоларининг соғлиғи текширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Болаларни оилага тарбияга беришда васийлик ва ҳомийлик органлари уларга бир йўла кийим-бош ва пойабзал беради, болани оилага тарбияга олган шахсга эса, оилага тарбияга олинган боланинг таъминоти учун қонунчиликда белгиланган миқдорда ҳар ойда нафақа тўлаб туради.
(195-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
196-модда. Болаларни оилага тарбияга олиш тўғрисидаги келишувнинг бекор қилиниши
Болаларни тарбияга олиш тўғрисидаги келишув узрли сабаблар (касаллиги, оилавий ёки мулкий мавқеининг ўзгариши, тарбиясидаги болалар билан ўзаро бир-бирини тушунмаслик ва бошқа сабаблар) мавжуд бўлса, болаларнинг тутинган ота-онаси ташаббуси билан, шунингдек васийлик ва ҳомийлик органларининг ташаббуси билан ёки бола ота-онасига қайтарилган ёхуд бола фарзандликка олинган тақдирда муддатидан илгари бекор қилиниши мумкин.
Болаларни оилага тарбияга олиш тўғрисидаги келишувни бекор қилишга оид низолар суд тартибида ҳал қилинади.
197-модда. Оилага тарбияга олинган болаларнинг ҳуқуқлари
Оилага тарбияга берилган болалар:
ўзларига тегишли бўлган алимент, шунингдек пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловларни олиш;
уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқи ёки уй-жойлардан фойдаланиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 32-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ уй-жой олиш ҳуқуқларини сақлаб қоладилар.
(197-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 6-боби («Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги турар жойларни бериш»).
Оилага тарбияга берилган болалар ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ота-онаси ва қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига ҳам эгадирлар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 66 ва 67-моддалари.
Боланинг манфаатига дахлдор ҳар қандай масала оилада ҳал қилинаётганида бола ўз фикрини билдиришга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 68-моддаси.

Download 147.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling