175-модда. Васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Васийлик ва ҳомийликни белгилаш ва тугатиш, давлат органларининг васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ваколатларини амалга ошириш, васийлар ва ҳомийлар ҳуқуқларини амалга ошириш ҳамда мажбуриятларини бажариш, ўзларига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган шахслар ҳуқуқларини амалга ошириш ҳамда мулкий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш юзасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабатлар «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
(175-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(176 — 193-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
22-боб. Болаларни оилага тарбияга олиш (патронат)
194-модда. Оилага тарбияга бериладиган болалар (патронат)
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган болалар, шу жумладан тарбия ва даволаш муассасаларида, шунингдек аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаларидаги болалар оилага тарбияга берилади.
Болаларни оилага тарбияга олишни истаган шахс васийлик ва ҳомийлик органлари билан келишилган ҳолда болаларни олдиндан танлаб олади.
Болаларни оилага тарбияга бериш уларнинг хоҳишини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Ўн ёшга тўлган болаларни уларнинг розилиги билан оилага тарбияга бериш мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Болаларни оилага тарбияга бериш тартиби ва шартлари қонунчилик билан белгиланади.
(194-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |