Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 22 октябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2019 йил 14 декабрда маъқулланган


-модда. Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш


Download 1.28 Mb.
bet10/18
Sana14.09.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1678115
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18
Bog'liq
Ta\'lim to\'g\'risida (копия)

25-модда. Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, мактабгача таълим ташкилотларида болаларни парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш учун олинадиган тўловлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш уларнинг муассислари маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади
27-модда. Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизими
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ахборотни йиғиш, сақлаш, излашни, унга ишлов бериш ва ундан фойдаланишни амалга ошириш имконини берувчи Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизими яратилишини ҳамда фаолият кўрсатишини таъминлайди.
Мактабгача таълим ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимига киритиш барча мактабгача таълим ташкилотлари учун мажбурийдир.
Мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимига киритиладиган маълумотларнинг ишончлилиги учун шахсан жавобгар бўлади.
Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимига киритиладиган маълумотлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан белгиланади
5-боб.Мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш
28-модда. Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти
Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти барча мактабгача таълим ташкилотлари учун мажбурийдир.
Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти камида беш йилда бир марта қайта кўриб чиқилади.
Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастурини, мактабгача ёшдаги болаларга мактабгача таълим ва тарбия бериш соҳасидаги ўқув-услубий қўлланмаларни, услубий тавсияларни ишлаб чиқишда, шунингдек мактабгача таълим ташкилотларини лойиҳалаштиришда, қуришда, жиҳозлашда ва уларнинг фаолиятини ташкил этишда ҳисобга олиниши шарт.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling