Ўзбекистон республикасининг қонуни виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида янги тахрири


-модда. Диннинг давлатдан ажратилганлиги (давоми)


Download 155.5 Kb.
bet3/10
Sana19.03.2023
Hajmi155.5 Kb.
#1284508
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Vijdon

5-модда. Диннинг давлатдан ажратилганлиги (давоми)

  • Диний ташкилотлар давлат вазифаларини бажармайди
  • Давлат диний ташкилотларнинг фаолиятини хамда дахрийлик тарғиботига оид фаолиятини маблағ билан таъминламайди.
  • Ўзбекистон Республикасида диний моҳиятдаги сиёсий партия ва жамоат харакати, шунингдек республикадан ташқарида тузилган диний партияларнинг уюшмалари ва бўлимларини тузишга ва уларнинг фаолият юритишга йўл қўйилмайди.
  • Диний ташкилотлар амалидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишлари шарт

5-модда. Диннинг давлатдан ажратилганлиги (давоми)

  • Диндан давлатга ва Конституцияга қарши тарғибот олиб боришда, душманлик, нафрат, миллатлараро адоват уйғотиш, ахлоқий негизларни ва фуқаровий тотувликни бузишда, бўхтон вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмаларни тарқатишда, аҳоли ўртасида ваҳима чиқаришда ҳамда давлатга, жамият ва шахсга қарши қаратилган бошқа хатти-харакатларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.

5-модда. Диннинг давлатдан ажратилганлиги (давоми)

  • Терроризм, наркобизнес ва уюшган жиноятчиликка кўмаклашадиган, шунингдек бошқа ғаразли маҳсадларни кўзловчи диний ташкилотлар, оқимлар, секталар ва бошқаларнинг фаолияти ман этилади
  • Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига, мансабдор шахсларга тазйиқ ўтказишга қаратилган ҳар қандай уриниш, шунингдек яширин диний фаолият қонун билан тақиқланади

6-модда. Давлат органларининг ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг диний ташкилотлар билан ўзаро муносабат борасидаги ваколатлари

  • Давлат органлари билан диний ташкилотларнинг ўзаро муносабатларини мувофиқлаштириш ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қщмита зиммасига юкланади. Қўмитанинг ҳуҳуқий мақоми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низом билан белгиланади.

6-модда. Давлат органларининг ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг диний ташкилотлар билан ўзаро муносабат борасидаги ваколатлари (давоми)

  • Қорақалпоғистон Ресиубликаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, туман ва шахар ҳокимликлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тегишли ҳудуддарда виждон эркинлигини ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши учун қонун бўйича жавобгардирлар.

Download 155.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling