19-модда. Аудиторнинг малака сертификати
Аудиторнинг малака сертификати (бундан буён матнда сертификат деб юритилади) аудиторнинг малакасини тасдиқлайдиган ва унга аудиторлик ташкилоти таркибида аудиторлик хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатдир.
Сертификат башарти талабгор малака имтиҳонини муваффақиятли топширса, аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси томонидан бериладиган, қатъий ҳисоботга оид ҳужжатдир.
Сертификат дастлабки беш йиллик муддатга берилади, унинг амал қилиши навбатдаги ўн йиллик муддатга ва кейинчалик муддатсиз даврга узайтирилади.
Талабгорда халқаро бухгалтер сертификати мавжуд бўлган ҳамда у ушбу Қонуннинг 21 ва 22-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этган тақдирда, сертификат унга малака имтиҳонини топширмаган ҳолда дастлабки беш йиллик муддатга берилади ва белгиланган даврийлик билан узайтирилади.
20-модда. Малака имтиҳони
Сертификат олиш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун талабгорларнинг билимларини малака комиссияси томонидан текшириш тартиб-таомили малака имтиҳонидир.
Малака имтиҳонини ўтказиш регламенти ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари томонидан белгиланади.
Аудиторда камида ўн йиллик узлуксиз аудиторлик иш стажи мавжуд бўлган ва у ушбу Қонун 22-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган ҳужжатларни тақдим этган тақдирда, сертификатнинг амал қилиш муддати малака имтиҳони топширилмаган ҳолда узайтирилади.
Малака имтиҳонидан ўта олмаган талабгор, малака имтиҳонини қайта топшириш учун малака имтиҳонида иштирок этган санадан эътиборан камида бир ойдан сўнг ҳужжатларни тақдим этишга ҳақли.
21-модда. Сертификат олиш учун талабгорга
қўйиладиган малака талаблари
Сертификат олиш учун талабгор олий маълумотга ҳамда олий таълим ташкилотини тамомлаганидан кейин охирги ўн йилдан камида уч йил бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида ёки олий таълим ташкилотида "Бухгалтерия ҳисоби" ёхуд "Аудит" фанидан дарс бериш соҳасида иш стажига (шу жумладан ўриндошлик асосида) эга бўлиши керак.
"Бухгалтерия ҳисоби" ва "аудит" ихтисосликлари бўйича магистр дипломига эга бўлган талабгор учун аудиторлик ташкилотида камида бир йиллик иш стажи (шу жумладан ўриндошлик асосида) талаб қилинади.
Талабгорнинг иқтисодий ихтисосликлар бўйича илмий даражаси мавжуд бўлган тақдирда, бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги иш стажи талаб этилмайди.
22-модда. Сертификат олиш ёки унинг амал қилиш
Do'stlaringiz bilan baham: |