Ўзбекистон республикасининг қонуни


Download 115.3 Kb.
bet3/21
Sana26.07.2023
Hajmi115.3 Kb.
#1662812
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
auditor

СОҲАСИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

10-модда. Аудиторлик фаолияти соҳасидаги
давлат сиёсатининг асосий йўналишлари

Аудиторлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:


аудиторлик фаолиятини ва аудиторлик хизматлари бозоридаги ҳалол рақобатни илғор халқаро амалиёт асосида ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
аудиторлик текширувларининг ўрнини, аҳамиятини ва кўрсатилаётган аудиторлик хизматларининг сифати учун аудиторлик ташкилотларининг жавобгарлигини ошириш;
аудиторларни касбга тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;
аудиторлик ташкилотларининг иши сифатини ташқи назорат қилиш тизимини шакллантириш;
ёшларни аудиторлик касбига жалб этиш ва касбга оид аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларининг тегишли олий таълим ташкилотлари билан фаол ҳамкорлик қилишини таъминлаш.
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:


аудиторлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш тартибини белгилайди;
аудиторлик ташкилотининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш тартибини белгилайди.
12-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади).


Ваколатли давлат органи:
аудиторлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширади;
аудиторлик фаолияти соҳасидаги халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифодалайди;
ўз ваколатлари доирасида аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;
Аудиторлик ташкилотларининг реестрини ва Аудиторлар реестрини юритади;
аудиторлик ташкилотлари ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан электрон тарзда ҳамкорлик қилиш учун мўлжалланган "Аудит" дастурий мажмуининг ахборот тизими такомиллаштирилишини ва аудиторлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик талабларига аудиторлик ташкилотлари томонидан риоя этилаётганлиги юзасидан мазкур дастурий мажмуа орқали масофавий мониторинг амалга оширилишини таъминлайди;
аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан биргаликда аудиторлик ташкилотларининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказади;
аудиторлик хизматлари ривожланишини таҳлил қилишни амалга оширади.
13-модда. Ваколатли давлат органи фаолиятининг

Download 115.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling