Референдум ўтказувчи участка комиссияси оладиган овоз бериш бюллетенларининг
сони участка бўйича рўйхатларга киритилган фуқаролар сонининг ярим фоизидан кўп бўлиши
мумкин эмас. Овоз бериш бюллетенининг ўнг томони юқори бурчагига референдум ўтказувчи
участка комиссиясининг икки аъзоси имзо қўяди, имзолар референдум ўтказувчи
участка
комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади. Участка комиссияси томонидан тасдиқланмаган
овоз бериш бюллетенлари овозларни санаб чиқишда ҳисобга олинмайди.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа
ваколатхоналари ҳузурида тузилган референдум участкаларидаги
овоз берувчилар сони
ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тақдим
этилган
маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов
комиссияси овоз бериш
бюллетенларининг тайёрланиши ва етказиб берилишини таъминлайди.
(30-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 16 июндаги ЎРҚ-779-сонли
Қонунига
асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2022 й.,
03/22/779/0528-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: