«Ўзбекистон республикасининг референдуми тўҒрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига ўзгартишлар ва қЎшимчалар


-модда. Овоз берувчи фуқаролар рўйхатлари хусусида баҳслашув


Download 435.24 Kb.
Pdf ko'rish
bet18/27
Sana10.04.2023
Hajmi435.24 Kb.
#1348637
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   27
Bog'liq
265-ii-30082001

28-модда. Овоз берувчи фуқаролар рўйхатлари хусусида баҳслашув 
Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси овоз берувчи фуқаролар 
рўйхатидаги хато ёки ноаниқлик тўғрисида референдум ўтказувчи участка комиссиясига арз 
қилиши мумкин. Референдум ўтказувчи участка комиссияси йигирма тўрт соат ичида бундай 
аризани текшириб чиқиши ва хатоларни тузатиши ёки аризачига унинг аризаси рад 
этилишининг асослари кўрсатилган ҳолда маълумотнома бериши шарт. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Референдум ўтказувчи участка комиссиясининг хатти-ҳаракати ва қарори устидан 
қонунда белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин. 
(28-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 16 июндаги ЎРҚ-779-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2022 й., 03/22/779/0528-
сон) 
29-модда. Референдумда овоз бериш бюллетени 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Референдумда овоз бериш бюллетенида референдумга қўйилаётган масаланинг матни 
аниқ акс эттирилади ва овоз берувчи хоҳиш-иродасининг вариантлари «ҳа» ёки «йўқ» ёхуд 
«рози» ёки «қарши» деб кўрсатилади.
(29-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-
796-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 
03/22/796/0966-сон) 
Референдумга бир нечта масала қўйилганда улар битта овоз бериш бюллетенига 
киритилади, кетма-кет рақамлаб чиқилади ва бири иккинчисидан горизонтал чизиқлар билан 
ажратилади. Қонун лойиҳаси бирон-бир моддасининг муқобил матнлари ҳам кетма-кет 
рақамлаб чиқилади ва бири иккинчисидан горизонтал чизиқлар билан ажратилади. 
Овоз бериш бюллетенида уни тўлдириш тартиби тўғрисида тушунтириш бўлиши 
керак. 
Бюллетенлар давлат тилида, шунингдек референдум ўтказувчи округ комиссиясининг 
қарорига биноан тегишли референдум округи аҳолисининг кўпчилиги муомала қиладиган 
тилларда чоп этилади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Овоз бериш бюллетенлари Брайль алифбоси асосида тайёрланиши мумкин. 
(29-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли 
Қонунига
 
асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон) 

Download 435.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling