Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) умумий қисм I бўлим


Download 1.84 Mb.
bet108/235
Sana18.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1098754
TuriКодекс
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   235
Bog'liq
Soliq kodeksi (yangi tahrir) 224

УЛАРНИ СОДИР ЭТГАНЛИК УЧУН
ЖАВОБГАРЛИК

219-модда. Солиқ органида ҳисобга қўйиш


тартибини бузиш
(1-қ.) Қўшилган қиймат солиғининг солиқ тўловчиси сифатида солиқ органларида ҳисобга қўйишнинг белгиланган тартиби солиқ тўловчи томонидан бузилганда, -
солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳисобга қўйиш санасидан ҳақиқатда ҳисобга қўйилган санагача бўлган даврда олган даромадининг беш фоизи миқдорида, лекин беш миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2-қ.) Ушбу Кодекснинг 131-моддасида назарда тутилган ҳолларда солиқ солиш объекти бўйича солиқ органларида ҳисобга қўйиш муддатлари бузилганда, агар ҳисобга қўйишнинг белгиланган муддатидан ўтиши:
ўттиз кундан кўп бўлмаганда, - бир миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади;
ўттиз кундан кўп бўлганда, - икки миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(3-қ.) Чет эл юридик шахси томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий муассасасини ташкил этишга олиб келувчи фаолиятнинг солиқ органида ҳисобга қўймасдан амалга оширилиши -
бундай фаолиятни амалга ошириш бошлангандан ҳақиқатда ҳисобга қўйилган санагача бўлган даврда олинган даромаддан ўн фоиз миқдорида, лекин ўн миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(4-қ.) Жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш, -
бундай фаолиятдан олинган даромадларнинг ўн фоизи миқдорида, лекин бир миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

220-модда. Солиқ ҳисоботини тақдим этиш


тартибини бузиш
Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун солиқ тўловчи бўлган юридик шахснинг мансабдор шахси ёки солиқ тўловчи бўлган жисмоний шахс маъмурий жавобгарликка тортилади.

221-модда. Назорат-касса техникасини ва ҳисоб-китоб


терминалларини қўллаш тартибини бузиш
(1-қ.) Назорат-касса техникасининг ва (ёки) ҳисоб-китоб терминалларининг қўлланилиши мажбурий бўлгани ҳолда, уларни қўлламасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, худди шунингдек сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонларни, чекларни ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик, шунингдек ҳисоб-китоб терминаллари орқали тўловларни қабул қилишни рад этганлик -беш миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(2-қ.) Солиқ органларида рўйхатга олинмаган назорат-касса техникасини қўллаган ёки сотиб олувчига квитанциялар, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни берган ҳолда савдони амалга оширганлик ва (ёки) хизматлар кўрсатганлик, -
етти миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(3-қ.) Бошқа шахслар номига расмийлаштирилган ҳисоб-китоб терминалларидан солиқ тўловчи томонидан фойдаланилиши, -
йигирма миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(4-қ.) Техник талабларга мувофиқ бўлмаган ёки хизмат кўрсатиш дастури бузилган назорат-касса техникаларидан фойдаланганлик, -
йигирма миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

222-модда. Даромадлар ва (ёки) харажатларни



Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling